Навоийда Олий суд раҳбариятининг сайёр қабули бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан тасдиқланган 2023-2026 йилларга мўлжалланган суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг қисқа муддатли стратегиясини амалга ошириш бўйича ҳаракатлар дастури ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И.Муслимов томонидан 2023 йил 15 март куни Навоий вилоятида сайёр қабул ўтказили.
Сайёр қабулда жами 66 нафар фуқаролар қабул қилинди.
Қабул қилинган фуқароларнинг 40 таси жиноят ишлари бўйича, 20 таси фуқаролик ишлар бўйича, 6 таси иқтисодий ишлар буйича судларга оид мурожаатларни ташкил этади.
Шундан 43 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 23 та фуқаронинг ёзма мурожаатлари қабул қилинди.
Жами 66 та мурожаатлардан 43 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 23 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида хал қилиш учун қабул қилинди.
Жиноят ишлари бўйича судлар: жазодан озод қилиш бўйича киритилган тақдимномалар асосида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган 128 та маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Навоий вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан 2 нафар шахс суд залидан қамоқдан озод этилди;
Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 5 нафар шахсга нисбатан иш ҳақини ундириш юзасидан, 42 нафар шахсга нисбатан алимент ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиб, ижрога қаратилди.
Ажрашиш ёқасига келиб қолган оилалар билан суҳбат ўтказилиб, 5 нафар вояга етмаган фарзанди бор 3 та оила яраштирилди.
Иқтисодий ишлар бўйича судлар томонидан суд мажлисларида тадбиркорлар(даъвогар)нинг 1.240.000.000 сўмлик даъво талаблари қаноатлантирилди.
Навоий вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий
ахборот воситалари билан алоқалар бўлими