Навоий вилоятсудида суд қарорларини ижросини сифатли таъминлаш юзасидан семинар ўтказилди

Семинарда Навоий вилоят судьялари, туманлараро, туман ва шаҳар судлари раислари, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, шунингдек Мажбурий ижро бюросининг вилоят ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари бошлиқлари ва давлат суд ижрочилари иштироки этди.

Йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 8, 24-моддаларига асосан қайтарилган ижро ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиш ва қайтариш асосларини танқидий ўрганиш ҳамда қайтарилган ижро ҳужжатлари бўйича аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф қилган ҳолда ижрога қайтариш масалалари, шунингдек, 2019-2022 йиллар мобайнида судлар томонидан ижрога қаратилиб, ҳозирги кунда қолдиқда қолган ижро ҳужжатларини ижро этиш ҳолати муҳокама қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, давлат ижрочилари томонидан судларга жорий йилнинг январь-февраль ойлари давомида жами 114 млрд. 348 млн.  сўмлик 3620 та ижро варақалар қайтарилган бўлиб, шундан,

–жиноят ишлари бўйича 24 млрд. 432 млн. сўмлик 76 та ижро варақалар;

–маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича 386 млн. 581 минг  сўмлик 153 та ижро варақалар;

–фуқаролик ишлари бўйича 88 млрд. 734 млн. сўмлик 3354 та ижро варақалар;

–иқтисодий ишлар бўйича 796 млн. 136 минг сўмлик 37 та ижро варақаларни ташкил этмоқда.

Судлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар сабабли қайтарилган ижро варақалар ўтган таҳлил даврига нисбатан сезиларли даражада ошганлиги кузатилган.

Ижро варақаларини асоссиз қайтарилиши билан бирга асосли қайтариш ҳолатларига ҳам кузатилмоқда. Энг асосий масала – судлар ва Бюронниг ҳудудий бўлимлари ўртасида ҳамкорликни йўқлиги ҳисобланади.

Ижро варақалардаги мавжуд камчиликларни кўрсатиб қайтарганда ҳам ҳеч қандай ўзгариш киритмасдан қайта ижрога қаратиш ҳоллари кўпайган. Ҳозирда қайтарилган ижро варақалар суд раислари томонидан умуман таҳлил қилинмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бир ижро варақа 10-15 марталаб қайтарилганидан кейин қайтариш сабаблари сўралиб, давлат ижрочилари билан гаплашиш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳолатларга кескин барҳам бериш чораларини кўриш учун бугун семинар машғулоти ўтказилмоқда.

Семинар якунида келгусида суд қарорларининг белгиланган тартиб ва муддатларда ижрога қаратилиши устидан туманлараро, туман ва шаҳар судлари раисларининг шахсий назорати ўрнатиш;

Жиноят ва иқтисодий судлари алоҳида Бюронинг вилоят бошқармаси масъуллари, уларнинг ҳудудий бўлимлари давлат ижрочиларини ўз ичига олган “телеграм” ижтимоий мессенжерида гуруҳлар ташкил этсин, туман ва шаҳар судлари раислари гуруҳда давлат ижрочилари томонидан келтирилган камчиликларни тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан масъул эканлигига алоҳида урғу бериш;

фуқаролик ишлари бўйича судларда ижро варақаларни тузишда камчиликларга йўл қўйилаётганлиги сабабли, март ойини якунига қадар Бюронинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда судлардан ижро бўйича масъулларни жалб этган ҳолда семинар машғулоти ўтказиш;

қолдиқда турган ҳар бир ижро ҳужжати юзасидан Бюро органлари билан ҳамкорликда ҳар уч ойда қайта хатлов ишларини ташкил этиб, натижаси юзасидан вилоят суди суд статистикасини тизимли таҳлил қилиш бўлимига тегишли жадвалларни тўлдирган ҳолда ахборот кириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Мажбурий ижроси ҳамкорликда 2022 йил 4 март куни имзоланган Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 8,24-моддаларига асосан ижро ҳужжатларини қайтарилишига барҳам бериш тўғрисида”ги Қўшма кўрсатманинг судларга оид қисми бўйича  талабларига қатъий риоя қилиш;

судларда ижро учун алоҳида масъул ходим мавжуд эмаслиги, ушбу вазифа девонхона мудирлари зиммасига юклатилганлиги, девонхона мудирларининг кунлик вазифа юкламаси катта эканлиги боис, ижро варақа чиқарган судьяга бириктирилган судья ёрдамчиларини судья чиқарган суд қарорининг ижроси учун масъул эканлиги белгилаш;

суд қарорларини ижрога қаратишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сонли Фармони талабларига алоҳида эътибор берган ҳолда, қарздорнингяшаш манзили ҳақидаги ҳаққоний маълумотларни судлар фаолиятига интеграция қилинган ДПМ(Давлат персоналлаштириш маркази) тизимидан фойдаланган ҳолда олиш тартибига қатъий риоя қилиш белгилаб олинди.

 

Хуршид Асомов

 Навоий вилоят судининг бош консультанти