Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судларининг 2025 йилнинг 9 ойи давомидаги фаолиятига доир маълумотлар

2025 йилнинг 9 ойлиги давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 1057 та (2024 йилнинг
9 ойи
давомида эса 679 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 734 (390 та) таси қаноатлантирилган,
197 (203) таси рад қилинган, 65 (45) таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 61 (41) та ариза кўрмасдан қолдирилган.

 

Кўрилган ишларни низо тури бўйича таҳлил қилинганда,

 

  Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида  кўрилган ишлар  9,8 фоиз (104 та);

 

  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 47,7 фоиз (504 та);

 

  Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 7,7 фоиз (81 та);

 

  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 9,1 фоиз (96 та);

 

   Адлия Вазирлиги таркибидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1,2 фоиз (13 та);

 

– Қурилиш Вазирлиги тизимидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 2,1 фоиз (22 та);

 

  Ички Ишлар Вазирлигига қарашли органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 0,9 фоиз (10 та);

 

  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 0,5 фоиз (5 та);

  Давлат ва хусусий нотариал идораларининг  қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1,2 фоиз (13 та);

 

  Давлат божхона қўмитаси тизимидаги бўлимлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 0,2 фоиз (2 та);

 

  Давлат активларини бошқариш агентлиги қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 0,7 фоиз (8 та);

 

  Сув хўжалиги Вазирлиги тизимидаги ташкилотлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 5,0 фоиз (53 та);

 

  Давлат кадастрлари агентлиги тизимидаги идоралар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 9,5 фоиз (101 та);

 

  бошқа идора ва ташкилотларнинг қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 4,2 фоиз (45 та) ни ташкил этган.

Ушбу тоифа ишларни ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда қўйидагича;

  Ички Ишлар Вазирлигига қарашли органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 20 тага (30-10);

 

  Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 1 тага (6-5);

 

  Давлат ва хусусий нотариал идораларининг  қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 7 тага (20-13) камайган бир вақтда;

 

  Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 238 тага (266 -504);

 

  Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги ишлар 33 тага (74 – 107);

 

  Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 8 тага (73 – 81);

 

  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида ишлар
11 тага (85 – 96);

 

   Қурилиш Вазирлиги тизимидаги органлар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 7 тага (15 – 22);

 

  Давлат кадастрлари агентлиги тизимидаги идоралар қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида кўрилган ишлар 26 тага (75-101) кўпайган.

 

Апелляция инстанциясида ишларни кўрилиши аҳволи

 

2025 йилнинг 9 ойи давомида апелляция инстанцияси судида жами 85 та (2024 йилнинг 9 ойида 86 та) иш мазмунан кўрилиб ҳал қилинган бўлиб, 64 та (64) ёки 75,3 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган, 11 таси (12) ёки 12,9 фоизи бекор қилиниб, шундан 6 таси бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарилган, 1 таси янгитдан кўриш учун юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда  3 таси иш юритишдан тугатилган, шунингдек
10 таси (9) ёки 11,8 фоизи бўйича Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 214-моддасига асосан шикоят (протест) қайтариб олинганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

 

Кассация инстанциясида ишларни кўрилиши аҳволи

 

2025 йилнинг 9 ойи давомида кассация инстанцияси судида жами
33 та (
2024 йилнинг 9 ойида 64 та) иш мазмунан кўрилиб ҳал қилинган бўлиб, 19 та (60) ёки 57,6 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган, (2024 йилнинг мос даврида 1 та суд қарори ўзгартирилган), 9 таси (2) ёки 27,3 фоизи бекор қилиниб, шундан 2 таси бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарилган,
1 таси янгитдан кўриш учун юборилган ҳамда 6 таси иш юритишдан тугатилган, шунингдек 5 таси (1) ёки 15,1 фоизи бўйича Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 238-моддасига асосан шикоят (протест) қайтариб олинганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

 

Тафтиш инстанциясида ишларни кўрилиши аҳволи

 

2025 йилнинг 9 ойи давомида тафтиш инстанцияси судида жами
33 та (
2024 йилнинг 9 ойида 52 та ) иш мазмунан кўрилиб ҳал қилинган бўлиб, 26 та (46) ёки 78,8 фоизи ўзгаришсиз қолдирилган, шунингдек 6 таси (3) ёки 18,2 фоизи бекор қилиниб, шундан 5 таси бўйича янги ҳал қилув қарори чиқарилган, 1 та иш янгитдан кўриш учун юборилган, шунингдек
1 таси (1) ёки 3,0 фоизи бўйича Ўзбекистон Республикаси МСИЮтКнинг 266-моддасига асосан шикоят (протест) қайтариб олинганлиги сабабли иш юритишдан тугатилган.

Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича, вилоят ва туманлараро (туман) судларига 2025 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналаридан келиб тушган мурожаатларнинг 78 таси мазмунан ўрганиб ҳал қилинган.

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар (вакиллари) томонидан келиб тушган 75 таси мурожаатлар мазмунан ўрганиб ҳал қилинган, шундан 50 та мурожаат қаноатлантирилган.

Бундан ташқари суд раислари ва судьяларининг шахсий (сайёр) қабулларида жами бўлиб 398 та жисмоний ва юридик шахс вакилларидан мурожаатлар қабул қилинган, ушбу мурожаатларнинг 1 таси ёзма ва
397 таси оғзаки мурожаатлар бўлиб, шундан 81 таси сайёр ва 317 таси бевосита идорада қабул қилинган мурожаатларни ташкил этади.

2025 йилнинг 9 ойи давомида Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонида телевидениеда 44 маротаба, радиода
32 маротаба ҳамда веб сайт орқали 51 маротаба чиқишлар қилинган, бундан ташқари газета ва журналларда 32 та мақолалар чоп этилган.

Оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар 145 та ўтказилган, 132 та маърузалар,
13 та давра суҳбатлари ўтказилган. Ўтказилган оғзаки ҳуқуқий тарғиботларнинг 28 таси корхона, ташкилотларда, 86 таси аҳоли ўртасида ҳамда 31 таси ўқув муассасаларида ўтказилган.

Вилоят суди томонидан ишларни кўриш натижалари бўйича
18 маротаба умумлаштиришлар ўтказилган.

Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича,

Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан
2025 йилнинг 9 ойи
давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 265 (149) та хусусий ажримлар чиқарилган.

Ушбу хусусий ажримлар бўйича 2 та холатда мансабдор шахсларга нисбатан жазо чоралари қўлланилган.

Бундан ташқари, ишни кўриш жараёнида айрим шахсларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари сезилганлиги сабабли 28 та иш бўйича прокуратура органларига хабарнома юборилган. Юборилган хабарномалар бўйича 1 та холатда жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек 6 та холатда мансабдор шахсга нисбатан жарима жазоси қўлланилган.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати