Навоий вилоят маъмурий судида ҳам бугун хашар
Халқимиз азал-азалдан байрамларни, қутлуғ кунларни ўзгача тайёргарлик билан қаршилайди. Кун сайин яқинлашаётган улуғ айём – Наврўзи олам арафасида вилоят судлари жамоалари томонидан хайрия ҳашари амалга оширилди.
Аҳилликда, жамоавий меҳнатда ўзгача шукуҳ бор, шижоат бор. Ўзи ишлаб турган идоранинг ободлиги учун меҳнат қилиш кишига сурур бағишлайди. Шунинг учун ҳашарда вилоятнинг барча судья ва суд ходимлари ҳамда Департамент жамоаси чин дилдан, фаол иштирок этди.
Уюшқоқлик билан ўтказилган озодалик ва поклик тадбирлари натижасида шундоқ ҳам тоза-покиза бинолар ва унинг атрофлари янада кўркам кўриниш касб этди. Чунки меҳрли меҳнатнинг самараси бор.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати.