Навоий вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан экологияга оид кўриб чиқилган суд мажлиси тафсилотлари
Жорий йилнинг ўтган ойлари давомида Навоий шаҳар ва
Кармана туман ҳудудининг об-ҳавосини бузилиши оқибатида аҳолининг эътирозларига
ва кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан ваколатли
идоралар томонидан ўтказилган текширишда 30 га яқин ишлаб чиқариш корхонасида
экологик қонунбузарлик холатлари аниқланган ва ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш
юзасидан судларга даъво аризалари билан мурожаат қилинган.
Хусусан, 23-сентябр куни Навоий вилоят судининг Иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан Кармана туманлараро иқтисодий судининг ҳал
қилув қарори юзасидан берилган кассация шикоят аризаси кўриб чиқилиб, “Навоийазот”
АЖнинг 23-цехи (аммиак) фаолияти суд қарори билан вақтинча тўхтатилди.
Бўлиб ўтган суд муҳокамаларида иш ҳолатлари тўлиқ
кўриб чиқилиб, аниқланган фактлар ва исботланган ҳолатларга кўра ҳақиқатдан ҳам
шу корхоналар фаолиятида экологик қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги
ҳамда ишлаб чиқариш давомида атмосфера ҳавосига меъёридан ортиқ зарарли
моддалар чиқарилганлиги аниқланган ва шу кунга қадар 28 та ишлаб чиқариш
корхоналарининг фаолиятини тўхтатиш бўйича суд қарорлари чиқарилган.
Навоий
вилоят суди матбуот хизмати