Навоий вилоят суди ҳамда Навоий вилоят маъмурий суди билан ҳамкорликда вилоят суди биносида суд ходимларининг яқин-қариндошлари ҳамда жамоатчилик вакиллари учун “Коррупция-миллат заволи” мавзусида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
Тадбирда Навоий вилоят судларида фаолият юритиб келаётган суд аппарати
ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари шунингдек, оммавий ахборот
воситалари вакиллари билан бир қаторда бошқа кенг жамоатчилик вакиллари
хусусан, соҳага яқин бўлган Навоий юридик техникуми талабалари ҳам иштирок
этишди.
Кун тартибидан Олий суд раисининг суд органларида манфаатлар тўқнашуви
ва коррупцион ҳолатларни барвақт аниқлаш, бартараф этиш ҳамда уларнинг олидини
олиш, шунингдек судларда коррупцияга нисбатан тоқатсиз муҳитни шакллантириш
бўйича 2025 йилга мулжалланган чора-тадбирлар режаси ҳамда шундан келиб чиқиб
вилоят суд раиси томонидан тасдиқланган режасида белгиланган вазифалар ижроси
юзасидан қилинган ишлар ўрин олди.
Ташриф буюрганларга кўп йиллик тажрибага эга устоз судьялар томонидан
бугунги кундаги суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлари ҳақида
батафсил тушунчалар берилди.
Шундан сўнг йиғилганлар учун очиқ мулоқот шаклида давра суҳбати
ўтказилиб, судьялик касбининг ўзига хос жиҳатлари, судья ва суд ходимларга
қўйилган талаблар, қолаверса бугунги кунда судьяларнинг мустақиллигига
берилаётган эътибор, уларнинг ижтимоий ҳимояси, судлар учун яратилган
имкониятлар ҳақида гапириб ўтилди.
Жумладан, суд ходими ўз хизмат фаолиятида ва хизмат доирасидан
ташқарида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига риоя қилиши, “Судлар
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига, унинг ҳуқуқий ҳолатини
белгиловчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Олий суд раисининг буйруқлари ва
фармойишларида белгиланган юриш-туриш қоидаларига амал қилиши, хизмат
вазифалари билан боғлиқ ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган чеклашлар ва
тақиқларга риоя этиши, ҳар қандай вазиятда ҳам ўз қадр-қимматини сақлаши, ўз
шаънини қадрлаши, суд ҳокимияти нуфузини туширувчи ва суднинг обрўсига
зиён етказиши мумкин бўлган ҳар бир нарсадан ўзини тийиши шартлиги таъкидланди.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари суд биноларида судья ва суд ходимлари
ҳамда суд ишида иштирок этувчи бошқа шахслар учун яратилган шарт-шароитлар
билан яқиндан таништирилди. Сўнгра шу куни кўриш учун тайинланган жиноят, фуқаролик
ва иқтисодий суд мажлисларида эркин тингловчи сифатида қатнашиб реал суд
мажлислари ҳақида тасаввурга эга бўлишлари учун имконият яратилди.
Бундай тадбирларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, бугунги
кунда суд идорасини фақат жазоловчи орган эмас балки фуқаролар ва юридик
шахсларни ҳуқуқлари ҳамда қанун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя
қилувчи ишончли даргоҳ бўлиб хизмат қилаётганлигини кенг жамоатчиликка етказиш,
қолаверса тизимда ишлаётган ва амалиёт ўтаётган ёшлар ўртасида коррупцияга
қарши муросасиз муносабатни шакллантиришдан
иборатдиб.
Учрашув якунида сўзга чиққанлан суд ходимларига яратилган бундай қулай
шароитлар учун аввало давлатимиз раҳбариятига ва суд раҳбариятига ўз
миннаддорчиликларини билдиришди.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати






