Навоий вилоят судларининг судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида вилоят судлари касаба уюшмаси қўмитаси билан ҳамкорликда спорт тадбирлари ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4-декабрдаги “Жисмоний спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорида жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ва кенг аҳоли қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, маънавий-маърифий муҳитни мустаҳкамлаш мақсадида қатор амалий ишларга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу муҳим ташаббус доирасида Навоий вилоятидаги суд органлари ходимлари ва судьялари ўртасида оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Ушбу тадбир вилоят судлари, маъмурий, фуқаролик ,иқтисодий ва жиноят ишлари бўйича судлар ҳамкорлигида, ташкилий жиҳатдан юқори савияда ўтказилди. Мусобақалар мини-футбол, шахмат ва стол тенниси каби спорт турларини қамраб олди. Қатнашчилар ўртасида қизғин ва муросасиз беллашувлар кечди. Айниқса, шахмат мусобақаларида судьялар стратегик фикрлаш ва эътиборни жамлаш борасида ўз маҳоратини намоён этдилар. Стол тенниси ва мини-футбол беллашувлари эса жамоавий ўйин маданиятини ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини намоён қилди.Тадбирдан кўзланган асосий мақсад — судья ва суд ходимларининг жисмоний фаоллигини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, спорт орқали ишчи жамоалар ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик ва яқин алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат бўлди.