“Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб ўтказиш мақсадида Навоий вилоят маъмурий судлари жамоаси ҳам ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этди
Ҳашар-халқимизнинг энг хайрли ва эзгу амалларидан бири саналади. Зотан, айнан ҳашар йўли билан амалга оширилган кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозалик ишлари боис шаҳару қишлоқларимиз ўзгача чирой ва тароват касб этади. Бугун мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида белгиланган тадбирлар доирасида Навоий вилоят маъмурий судларижамоаси ҳам муносиб улуш қўшди. Жамоа аъзолари томонидан теварак-атрофни тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ниҳоллар ва гул кўчатлари ўтқазиш каби юмушлар уюшқоқлик билан бажарилди. Эътиборлиси шундаки, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки кайфиятда ўтган ҳашарда жамоанинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиб, сидқидилдан меҳнат қилди.