Оилавий ажрим ва уй-жой билан боғлиқ низолар
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда оилавий ажримлар ҳамда уй-жой билан боғлиқ низоларнинг олдини олиш, фуқароларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, шунингдек улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилоят суди судьялари Г.Худайбердиева, Ф.Хамидов, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров ва судья Л.Шарипова, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров иштирокида Зарафшон шаҳридаги 7551-Ҳарбий қисмда ҳарбий қисм хизматчилари иштирокида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда судьялар, хусусан Навоий вилоят суди судьяси Г.Худайбердиева ва фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди раиси А.Шукуров томонидан айни вақтда оилавий ажримлар ва уй-жой билан боғлиқ низолар кўпайиб бораётганлиги, бунинг ортидан кўплаб вояга етмаган ёшлар ота ёки она меҳридан бебаҳра қолаётганлиги ва мазкур ҳолат уларнинг тарбияси, дунёқараши ва хулқига салбий таъсир кўрсатаётганлиги, мазкур салбий ҳолатларни олдини олиш мақсадида ёшларни оила қуришга тайёрлаб, шундан сўнггина никоҳ расмийлаштирилиши мақсадга мувофиқ эканлиги, оилавий ажримларни олдини олиш борасида судлар ва маҳалла фуқаролар йиғини ўртасидаги ҳамкорлик янада кўчайтирилиши кераклиги билдирилди ҳамда суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ҳуқуқий тарғибот тадбирининг таъсирчанлигини ошириш мақсадида тадбир иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ташаббуси билан оилавий нотинчликнинг оқибатлари ва унинг фарзанд тарбиясига салбий таъсири юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.
Шундан сўнг маърузачилар тадбир иштирокчиларининг саволлари ва мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоб беришди.
Анвар Шукуров
Фуқаролик ишлари бўйича
Зарафшон туманлараро суди раиси