ОИЛA-ЖAМИЯТНИНГ AСОСИЙ БУҒИНИ УНИ AСРAБ AВAЙЛAШ КЕРAК!
Хатирчи тумани ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин–қизлар бўлими бошлиги М.Раҳмонова, Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси Б.Бабақулов ҳамда ёрдамчилари, отинойилар, маҳалла хотин–қизлар фаоллари билан ҳамкорликда тумандаги «Галабек» маҳалласи биносида 12 та ажрим ёқасига келиб қолган оилалар муҳокама қилинди.
Кўрилган ишлардан 5 та оила яраштирилди, яна бир бора оила муқаддаслиги тушунтирилди, 7 та тарафларга ўйлаб кўриш ҳамда оиласини сақлаб қолиш учун муддат тайинланди.
Шунингдек йиғилганларга, Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 25 декабрдаги Қонунлари билан Фуқаролик процессуал кодексига ва Иқтисодий процессуал кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида жумладан, 2024 йил 01 январдан суд ишларини вилоят судларида ва уларга тенглаштирилган судларда апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриш босқичлари жорий этилиши, ишлар Ўзбекистон Республикаси Олий судида тафтиш тартибида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Раёсатида қайта кўрилиши, юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг бекор қилинган қарорларини янгидан кўриш учун қайтадан ушбу судларга юбориш тартиби чиқариб ташланиши, ҳар бир суд инстанциясининг зиммасига иш бўйича якуний қарор чиқариш мажбурияти юклатилиши юзасидан ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги гапириб ўтилди.
Баҳодир Бабақулов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси.