Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун қонунда қандай жавобгарлик белгиганлан ?
Юртимизга янги йил байрами яқинлашиб келар экан, барчанинг диққат эътиборида бўлган ва шу билан бирга жуда ҳавфли ҳисобланган пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи деган тушунча авж ола бошлайди.
Бунга асосий сабаб, одамларнинг ушбу воситалар орқали кўнгилни чоғ қилишга бўлган иштиёқи ва шу билан бирга қўштирноқ ичидаги тадбиркорларнинг бу иштиёқда файдаланиб мўмай даромад топиш илинжида бўлишидир.
Тўғри ушбу воситалардан қонуний тарзда муомала қилувчилар ҳам йўқ эмас аммо, кўп ҳолларда бу каби воситаларни қонунга хилоф муомаласи билан шуғулланувчилар топилади.
Хўш бундай қилмиш учун қонунда қандай жазо мавжуд ?
Ўзбекистон қонунчилигида Пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи қатъий таъқиқланган бўлиб, бундан ҳаракат учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1851-моддага асосан, пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш, ҳуқуқбузарлик ашёларини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг
250-моддасига асосан, портлаш хавфи бўлган моддалар ёки пиротехника буюмларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган бўлиб, портловчи, тез алангаланувчи, ўювчи моддаларни ёхуд пиротехника буюмларини сақлаш, ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш, уларни ташиш, жўнатиш қоидаларини бузиш баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша қилмиш: одам ўлишига ёки бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд шу муддатгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бундан ташқари, ушбу кодекснинг 2501-моддасида пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш анча миқдорда ёхуд шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши;
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш: кўп миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, такроран ёки хавфли рецидивист томонидан, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш йўли билан содир этилган бўлса ва баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилишига сабаб бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваридан икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши;
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш: жуда кўп миқдорда, уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, одам ўлишига сабаб бўлса — беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши;
Пиротехника буюмларини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, жўнатиш, улардан фойдаланиш, худди шунингдек уларни қонунга хилоф равишда Ўзбекистон Республикасига олиб кириш (Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш) ёки ўтказиш: одамлар ўлимига ва бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлса, — саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.
Бундан кўриниб турибдики, арзимаган мўмай даромад топаман деб ушбу юқоридаги жазолар орқали ўз хаётини барбод қилиш бундан ташқари, кимнингдир умрига зомин бўлиш ҳеч гап эма. Зеро жабрлаганлар орасида Сизу-бизнинг яқинларимиз ҳам бўлиши мумкин. Хулоса ўзингиздан.
ХУШЁР БЎЛИНГ АЗИЗ ЮРТДОШЛАР!
Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси
Анвар Исоков