Судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг кафолатлари
Ўзбекистон Республикасининг
2025-йил 9-июндаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига судлар фаолиятининг ҳамда фуқаролар ҳуқуқ ва
эркинликларининг кафолатларини кучайтиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1067-сонли Қонунни қабул қилинди.
Ушбу Қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал
кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонунга қуйидаги
ўзгартиришлар киритилди.
Жумладан; Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг
23-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмлар билан
алмаштирилган: “Айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш
имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг
ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Шунингдек қонун қўлланилаётганда
келиб чиқадиган шубҳалар ҳам гумон қилинувчининг, айбланувчининг,
судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши керак. Гумон қилинувчи,
айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаши шарт эмас ва исталган
вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан
олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога
тортилиши мумкин эмас”; 24-модданинг биринчи қисми “Гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчи ҳимояланиш ҳуқуқига эга”
деган сўзлардан кейин “бўлиб, уларга ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар
таъминланади” деган сўзлар билан тўлдирилган; 66-модданинг биринчи қисмидаги “ўзига қарши кўрсатув бермаслик” деган сўзлар “ўзига ва яқин
қариндошларига қарши кўрсатув бермаслик” деган сўзлар билан алмаштирилди.
Ўзбекистон Республикасининг “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 1-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этиш кўрсатиб ўтилди: “Ўзбекистон
Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий
партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш
юритади. Ўзбекистон Республикасида одил судлов фақат суд томонидан амалга
оширилади. Ҳеч қайси бошқа органлар ва шахслар суд ҳокимияти ваколатларини
ўзлаштириб олишга ҳақли эмас”; 6-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланди: “Ўзбекистон Республикаси
Конституциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди ўз ваколатлари
жумласига киритилган масалалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга ошириладиган
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга”; 8-модданинг матнидаги “қонунга” деган сўз “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва
қонунларига” деган сўзлар билан алмаштирилди; 9-модда: биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланди: “Судьялар мустақилдирлар,
фақат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига бўйсунадилар.
Судьяларнинг одил судловни амалга оширишга доир фаолиятига ҳар қандай тарзда
аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка
сабаб бўлади. Судьялар муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмайди”; қуйидаги
мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилди: “Судьяни муайян ишнинг муҳокамасидан
четлаштиришга ёки унинг ваколатларини тўхтатиб туришга, бошқа лавозимга
ўтказишга фақат қонунда белгиланган тартибда ва асосларга кўра йўл қўйилади”;
13-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланди: “Ўзбекистон Республикасида суд
ишларини юритиш ўзбек тилида, қорақалпоқ тилида ёки муайян жойдаги кўпчилик
аҳоли сўзлашадиган тилда ёхуд қонунга мувофиқ бошқа тилда олиб борилади”;
14-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этиш белгиланди: “Ўзбекистон Республикаси
фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар давлат
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг қонунга
хилоф қарорларидан, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлигидан, шу жумладан уларнинг
қариндошлари судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар
муносабати билан ҳуқуқларининг чекланишидан, шунингдек ҳаёти ва соғлиғи, шаъни
ҳамда қадр-қиммати, шахсий эркинлиги ва мол-мулки, бошқа ҳуқуқ ва
эркинликларига тажовузлардан суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эга. Юридик шахслар
ҳам суд ҳимоясида бўлиш ҳуқуқига эгадир”; 15-модда қуйидаги таҳрирда баён этиш бўйича ўзгартириш киритилди: “15-модда. Одил
судловни амалга оширишда малакали юридик ёрдам Одил судловни амалга оширишда
ҳар бир кишига малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланади. Гумон
қилинувчига, айбланувчига, судланувчига суд ишларини юритишнинг ҳар қандай
босқичида ҳимояланиш ҳуқуқи ва ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар
таъминланади. Қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат ҳисобидан малакали
юридик ёрдам кўрсатилиши таъминланади”; 16-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этиш бўйича ўзгартириш киритилди: “Жиноят содир
этганликда айбланаётган шахс унинг айби қонунда назарда тутилган тартибда
ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга
кирган ҳукми билан аниқланмагунча айбсиз деб ҳисобланади. Айбдорликка оид барча
шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон
қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал
қилиниши керак. Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини
исботлаши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши
мумкин. Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у
айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас. Ҳеч ким қонунга
асосланмаган ҳолда ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши, қамоқда
сақланиши ёки унинг озодлиги бошқача тарзда чекланиши мумкин эмас. Ҳибсга
олишга, қамоққа олишга ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарорига кўра йўл
қўйилади. Шахс суднинг қарорисиз қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб
турилиши мумкин эмас. Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, бошқа шафқатсиз,
ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомалага ёхуд жазога дучор
этилиши мумкин эмас”; 19-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этиш бўйича ўзгартириш киритилди: “Ўзбекистон
Республикаси Олий суди раис, унинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари —
маъмурий, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатлари
раислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяларидан иборатдир”;
60-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисидаги “қонунга” деган сўз “Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларига” деган сўзлар билан алмаштирилди; 79-модда: қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилди: “Суднинг қайта
ташкил этилиши ёки тугатилиши судьяни лавозимидан озод этиш учун асос бўлиб
хизмат қилиши мумкин эмас”; бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблаш; 90-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этиш, яъни: “Судларнинг
фаолиятини молиялаштириш, уларнинг биноларини қўриқлаш ва сақлаб туриш
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга
оширилади ҳамда одил судловни тўлиқ ва мустақил равишда амалга ошириш
имкониятини таъминлаши керак”лигини кўрсатилган.
Умуман олганда, бу ўзгартиришлар бугунги кунда олдимизга қўйган энг
эзгу мақсадларимиз, миллий ғоямизда ифода қилаётотган Янги Ўзбекистон Янгича
дунёқарашни фуқароларимизда шакллатиришда муҳим ўрин эгаллайди.
Саноқулов Фазлиддин Насимович,
Навоий вилоят маъмурий судининг судьяси