СУДЬЯЛАР МОНО МАРКАЗИ КАСБЎРГАНУВЧИЛАРИ ҲУЗУРИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қатор қарорларига жавобан фуқароларнинг, қолаверса ёшларни касбга ўргатиш, иш билан таъминлаш борасида кўп-кўп ишлар қилинмоқдаки, бу сўзсиз ўз самарасини бермоқда.

Жумладан, Президентнинг 2018 йил 20 августдаги 3913-сонли қарори 5-6-бандлари ижроси сифатида жойлардаги каби Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Навоий шаҳар “Ишга марҳамат” мономаркази ташкил этилганлиги фикримиз исботидир.

Мономарказ 2021 йил 3 июнда ўз фаолиятини бошлаган бўлиб, бу даргоҳда сувоқчи, мебель жиҳозлари ясаш ва таъмирлаш устаси, алюминий ва пластик профили билан ишлаш устаси, машинасозлик, Токар-фрезерчи рақамли дастури бошқарув дастгоҳи оператори, лифтга хизмат кўрсатиш уста, ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш “В” тоифа учун, косметолог, сартарошлик, ёш болалар учун энага, тарбиячи, замонавий пардалар тикувчи ва дизайнери, ошпаз, қандолатчи, официант ва ҳ.з касбларга ёшларни 2-3-4 ой муддатда ўкитиб, мутахассислар тайёрлайди.

Марказда 4 та чет тиллари бўйича қисқа муддатли курслар фаолият кўрсатаяпди.

Вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари куни кеча ушбу марказга ташриф буюришиб, касбга ўқиб меҳнат фаолиятини бошлаш арафасида турган ёшлар ўртасида “Инсон ҳуқуқлари-олий қадрият”  ҳамда “Янги меҳнат кодекси инсон манфаатлари ҳимоячиси” мавзуларида давра суҳбати ўтказишди.

Даврада судьялар ёшларга инсон қадриятлари, янги меҳнат қонунчилигида кафолатланган инсон қадр-қиммати, иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқлари ҳақида сўзлашиб, ёшларда ўз иш жойига эга бўлишдек орзу-истаклари сари интилишни кучайтириб, бу йўлда уларга шижоатли  қанот бағишладилар.     

Тингловчилар судьялардан янги меҳнат қонунчилигидаги инсон манфаатига хизмат қиладиган янгиликларни билиб олишиб, бунинг учун судьялардан мамнун бўлдилар.

 

            Навоий вилоят суди судьяси

 

Ибодат Шоймардонова