Суд-ҳуқуқ тизими ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар юзасидан давра суҳбати ташкил этилди

Мазкур давра суҳбати “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти 7-автобазасининг меҳнат жамоаси иштирокида Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси Д.Эргашева ва Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуров томонидан ташкил этилиб, маързачилар ўзларининг тушунтиришлари орқали мавзуга доир масалалар хусусида сўз юритишди.

Хусусан, тадбир давомида суд-ҳуқуқ тизимига оид қонунчилик, бу борада амалга оширилган ислоҳотлар, шунингдек йўл ҳаракати қоидаларига оид қонунчилик, мазкур қонунчилик талаблари бузилганлиги учун маъмурий жарималар миқдори оширилиб, бошқа жазолар қўлланилиши ҳам кўчайтирилганлиги, бу борада Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги кодексга ҳам тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, бунга сабаб бўлган заруратлар, шунингдек ёд ғояларга берилмаслик, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишдан ўзини сақлаш, ушбу турдаги қилмишлар содир этилганлиги учун қонунда белгиланган жавобгарлик ва жазо чоралари суд амалиётида кўрилган ишлар мисолида тушунтириб берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 11 мартдаги “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан иштирок этиш учун янада қулай шароитлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047-сон Қонунининг мазмун-моҳияти тўлиқ тушунтирилди.

Таъкидлаш ўринлики, давра суҳбати қизғин баҳс-мунозара шаклида давом этиб, тадбирда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олишди.

 

Ғофуров Шерзод,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Эргашева Дилобар,

 

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси