Сурункали алкоголизм, гиёвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни суд қарорига асосан мажбурий даволанишга юбориш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси 2-қисмида, “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган жазо турлари учун ўрнатилган тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумга нисбатан қўлланилади”-деб кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди томонидан тайинланган жазони ўташ даврида ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва ҳалол муносабатда бўлган 44 та маҳкумларга нисбатан Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод этилган.
Маҳкум озодликни чеклаш тариқасидаги жазони ўташдан қасддан бўйин товлаган, шунингдек суд томонидан ўз зиммасига юкланган мажбуриятларни бажармаган тақдирда, суд маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа турдаги жазо билан алмаштириши мумкин.
Мазкур қонун талабидан келиб чиқиб, суд томонидан озодлиги чекланган, аҳлоқ тузатиш ишларига ва жарима жазосига ҳукм қилинган маҳкумлар жазосини ўташ тартиб қоидалари тушунтирилишига карамасдан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, қасддан жазосини ўташдан бўйин товлаб юрганлиги, суд ҳукмининг ижроси таъминланмасдан қолаётганлигини инобатга олиб, 12 та маҳкумни жазосининг ўталмай қолган муддатини бошқа оғир турдаги, яъни озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилган.
Спиртли ичимликка ружу қўйган шахс ташхиси билан ҳисобда туриб, мунтазам равишда спиртли ичимликлар истеъмол қилган 12 та шахсга нисбатан туман ИИБнинг тақдимномасига асосан суд томонидан мажбурий даволанишга юборилган.
Акмал Курбонов
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси