Тергов судьяси ! у қандай лавозим ?
Суд ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 10 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сонли фармони билан 2025 йилнинг 1 январидан Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
Фармонга кўра тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори (ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд ваколатларининг барчаси ўтказилиши, шунингдек тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда.
Фармонга мувофиқ, тергов судьясига қуйидаги жиноят материалларини қўллаш масаласини кўриб чиқиш ваколати берилади:
-Қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш билан боғлиқ илтимоснома;
-Қамоқда сақлаш ёки уй қамоғи муддатини узайтириш масалалари билан боғлиқ илтимоснома;
-Паспортнинг (ҳаракатланиш ҳужжатнинг) амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома;
-мурдани эксгумация қилиш ҳақидаги илтимоснома;
-почта телеграф жўнатмаларини хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
-тинтув ўтказиш ҳақидагиилтимоснома;
-телефонлар ва бошқа телекомуникация қурилмалари орқали узатиладиган ахборотни олиш ҳақидаги илтимоснома
-мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги илтимоснома;
Бундан ташқари бир нечта мажбурлов чоралари билан боғлиқ илтимосномаларни кўриб чиқади.
“Тергов судьяси ўз фаолиятини мустақил амалга ошириб, фақат қонунга бўйсунади ҳамда тергов судьясига одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган ар қандай вазифалар юклатилишига йўл қўйилмайди” – дейилади фармонда.
Уларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек судьялар корпусини шакллантириш қонунда белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади, ташкилий фаолиятларига Қорақалпоғистон суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Ҳарбий суд раислари раҳбарлик қилади.
Акмал Курбонов,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси.