ТИЛ – МИЛЛAТНИНГ ЗИЙНAТИ
Юртимизда
давлат тили байрами кенг нишонланаётган шу паллаларда она тилимиз
ҳақида юракдаги гаплар, қалб тубидаги сўзлар ҳар бир ўзбекка ўзгача бурч ва
масъулият юклайди. Волида каби буюк, фарзанд каби суюкли бўлган ўзбек тили нақадар
нафис ва мунис.
Тил
ҳар бир миллатнинг енг азиз бойлиги, унинг маънавий қиёфаси, маданияти, ички
дунёсини акс еттирувчи муҳим восита саналади. Маърифатпарвар бобомиз Aбдулла
Aвлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғини кўрсатадурган ойинайи ҳаёти
тил ва адабиётидур. Миллий тилни йўқотмак – миллатнинг руҳини йўқотмакдур”
деган ҳикматли сўзлари ҳам бу фикрни яққол тасдиқлайди.