Хатирчи туман судлари томонидан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди
Хатирчи туман судлари
томонидан жорий йилнинг 22 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан
2025 йил 4 декабрда тасдиқланган “Суд ҳокимияти ва судяларга нисбатан аҳолининг
ишончини ошириш ҳамда уларнинг имиджини янада мустаҳкамлаш бўйича 2025-йилнинг декабр
ойида амалга ошириладиган Чора-тадбирлар режасининг 6-банди ижроси юзасидан судялар
ва суд ходимлари фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида тумандаги “Абу Али
ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникуми талабалари иштирокида Хатирчи туман
судида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбирда
туман судлари судялари томонидан фуқаролар судга қандай мурожаат қилиш тартиби,
судларда фуқароларнинг қабул қилиш жараёнлари, суд мажлиси жараёнлари, суд биносидаги
тартиб қоидалар билан таништирилди.
Шунингдек,
тадбир давомида туман судлари судялари томонидан талабаларнинг ўзлари қизиқган саволларга
тегишлича жавоб бериб ўтилди.
Тадбир
сўнгида ўқувчилар фуқаролик ишлари бўйича туман суди ҳамда жиноят ишлари бўйича
Хатирчи туман суди судялари томонидан суд мажлиси ўтказилиш жараёнларини очиқ суд
мажлисларида эркин тингловчи сифатида иштирок этишиб суд жараёнларнинг боришини
кўзатиб боришди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси
Баходир Бабақулов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси
Аслиддин Норбеков,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов
судьяси






