Хусусий ажрим муҳокама қилинди
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов томонидан жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши кураш юзасидан Навоий кон металлургия комбинати акциядорлик жамияти Шимолий кон бошқармасига қарашли Шарқий конида хусусий ажримнинг муҳокамаси юзасидан учрашув ўтказилди.
Туман судининг 2023 йил 1 июндаги ҳукмига кўра, Ф.Ш.га Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизи давлат ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Ф.Ш қасддан жиноят содир етиш йўлига кириб, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки мулкига бўлган ҳуқуқини қўлга киритишни ўз олдига мақсад қилган ҳолда, 2022 йил 30 июль куни Ш.Ё.га тегишли дўконга бориб, унга онасини туғилган куни эканлигини, шу сабабли унга тилла тақинчоқ совға қилишини айтган ҳолда уни алдаб, унга тегишли бўлган 30 грам вазндаги бир дона “Медас” номли тилла тақинчоқни жами 16 млн 690 минг сўмга оғзаки келишиб, унинг ишончига кириш мақсадида бир неча кундан сўнг 3 млн сўм миқдоридаги пулларни бериб, қолган 13 млн 690 минг сўм пулларни бир неча кун ичида беришини айтиб, фирибарлик йўли билан қўлга киритган бир дона тилла тақинчоқни сотиб юбориб, пулларини ўз эҳтижлари учун ишлатиб юборган.
Бундай салбий ҳолатларга барҳам ва бундан кейин бу каби жиноятларни олдини олиш мақсадида бошқарманинг мутасадди ходимлари томонидан мазкур жиноятни келиб чиқишига сабаб бўлган ўрганиш, жиноят содий этишга мойил ходимлар билан ҳуқуқий тарғибот ишларини жадаллаштириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаш кераклиги қайд этилди.
Шунингдек, йиғилишда туман судининг раиси Шимолий кон бошқармасига қарашли автомобиль транспорт бошқармаси ишчи ходимларига бугунги кунда энг кўп содир этилаётган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар ҳақида маълумот бериб, ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишлари ҳақида ҳуқуқий маслаҳатлар берди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси
Акмал Қурбонов