ЭЪТИРОФ
Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ташкил этилган раҳбар кадрларни тайёрлаш курсида таҳсил олган Навоий вилоят суди судьяси Қаҳҳоров Турғунбой Суннатович қайта тайёрлов курсини муваффақиятли тамомлаб, курс якунлари бўйича тест натижаларини аъло даражада топшириб Судьялар олий мактабининг сертификатини қўлга киритди.
Т.С.Қаҳҳоровнинг “Иқтисодий суд иш юритувида медиацияга оид нормаларни қўллаш масалалари” мавзусидаги илмий лойиҳа иши Судьялар олий мактаби Илмий кенгаши томонидан алоҳида эътироф этилди.
Шунингдек, Турғунбой Суннатович Судьялар олий мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 32 йиллиги муносабати билан судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курси тингловчилари, қайта тайёрлаш курсида ўқиётган судьялар ва Судьялар олий мактаби докторантлари ўртасида ўтказилган “Суд ҳокимияти мустақиллигининг конституциявий асослари” мавзусидаги танловда фахрли 2-ўринни, Заковат интеллектуал турнирида эса фахрли 3-ўринни эгаллаб Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг фахрий ёрлиқлари ва совғалари билан тақдирланди.
Навоий вилоят суди жамоаси Навоий вилоят суди судьяси Қаҳҳоров Турғунбой Суннатовични қўлга киритиган ютуқлари билан қутлаб, унинг келгусидаги фаолиятига муваффқиятлар тилайди.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати






