2023 йил давомида Навоий вилояти жиноят судлари томонидан амалга оширилган ишлар салмоғи
2023 йил давомида Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича судлар томонидан жами 2272 нафар шахсга нисбатан 1695 та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари 97 та ёки 5,7 фоизга кўпайган, шахслар эса 137 тага ёки 6,4 фоизга кўпайган.
Тамомланган ишлардан 1861 нафар шахсга нисбатан 1316 та жиноят иши бўйича ҳукм чиқарилган бўлиб, ҳукм чиқарилган ишлар 161 тага ёки 13,9 фоизга ошган.
Жами тамомланган ишларнинг барчаси туман (шаҳар) судларида кўрилган.
Шу даврда 410 нафар шахсга нисбатан 378 та иш тугатилган. Шундан 362 нафар шахсга нисбатан 342 та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.
Ушбу даврда 229 нафар аёлларга нисбатан 204 та жиноят иши кўрилган. Иш сони 11 тага ёки 5,6 фоизга, шахс сони 5 тага ёки 2,2 фоизга ошган.
826 нафар ёшларга нисбатан 666 та жиноят иши судлар томонидан мазмунан кўриб ҳал этилган бўлиб, шундан 40 та жиноят иши бўйича 52 нафарини вояга етмаганлар ташкил этган. Вояга етмаганлар бўйича шахс сони 14 тага ёки 36,8 фоизга, иш сони эса 11 тага ёки 39,7 фоизга ошган.
Ушбу даврда 74 нафар 60 ёшдан ошганларга нисбатан 74 та жиноят иши кўрилган. Шахс сони 16 тага ёки 27,5 фоизга, иш сони эса 17 тага ёки 29,8 фоизга ошган.
2023 йил давомида жами 7 та жиноят иши бўйича 11 нафар шахс судлар томонидан оқланган бўлиб, шундан 1 та жиноят иши бўйича 1 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 6 та жиноят иши бўйича 10 нафар шахс вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан оқланиб, фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфатлари тикланган.
Судлар томонидан кўрилган ишлардан
Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш 76 та, 15 тага ёки 24,5 фоизга;
–пора бериш 101 та, 45 тага ёки 80,3 фоизга;
– электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш жинояти 23 та, 13 тага ёки 1,3 бараварга;
–Таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш жинояти 6 та, 3 тага ёки 100 фоизга ошган бўлса;
Судлар томонидан кўрилган ишлардан
Маъмурий назорат қоидаларини бузиш–15 та, 9 тага ёки 37,5 фоизга;
Қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш– 82 та, 20 тага ёки 19,6 фоизга;
Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш 270 та, 23 тага ёки 7,8 фоизга камайган.
Судлар томонидан 2023 йил давомида жиноят содир этган шахсларга жазо тайинлаш ва уларни ахлоқан тузалиш йўлига ўтказишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органилари ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга алоҳида эътибор берилган.
Хусусан, ушбу даврда 10 нафар ёшларга Ёшлар иттифоқининг тегишли кенгашлари томонидан кафиллик хатлари асосида;
5 нафар шахсга нисбатан маҳалла фуқаролари йиғинининг кафиллик хати асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланган.
2023 йил давомида 31.792 нафар шахсга нисбатан 26.841 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 18.553 нафар шахсга нисбатан 16.622 та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 13.239 нафар шахсга нисбатан 10.219 та иш ҳаракатдан тугатилган.
Ҳаракатдан тугатилган ишларнинг 267 таси МЖтКнинг 271-моддасининг 1-бандига асосан, яъни маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳодисаси ёки аломати йўқлиги сабабли тугатилиб, 317 нафар фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатлари тикланган.
Кўриб тамомланган ишлар 4.028 тага ёки 17,6 фоизга, шахслар 3.662 тага ёки 13.0 фоизга ошган.
Жами кўриб чиқилган 1695 та жиноят ишидан 70 таси оммавий-ахборот воситалари (Тв, веб-сайт, газета, журнал) орқали ёритилди.
Навоий вилоят судида жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими ташкил этилганлиги боис, оммавий-ахборот воситалари билан ҳамкорлигимизни янада жадаллашди, суд процессларини кўпроқ халққа етказиш чоралари кўрилмоқда.
Келгусида ҳам ҳар бир судья ва суд ходимлари одил судловни амалга оширишга, айниқса фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътиборини қаратади.
Абдулло Аллаев,
Навоий вилоят суди раиси.