Қидирув:

Янги таҳрирдаги Конституциямизнинг мазмун-моҳияти юзасидан учрашув ўтказилди

Навоий вилояти Конимех тумани Давлат Солиқ инспекцияси биносида бўлиб ўтган ушбу давра суҳбатида жиноят ишлари бўйича Конимех туман судининг раиси М.Райимов, “Ўзбекистон Республикасининг Референдуми тўғрисда”ги Қонуни, Олий мажлис Сенатининг 2023 йил 14 март кунидаги “Ўзбекистон Республикаси Конститутция тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказиш ҳақида”ги қарори мавзуси бўйича ўз фикрларини билдирди.

Навоий вилоят судлари томонидан 2023 йил 1-чораги давомида одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолияти юзасидан матбуот анжумани ўтказилди

Мутбуот анжуманида Навоий вилояти судлари ҳамда Навоий вилоят маъмурий судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида 2023 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби ҳамда келгусидаги режалар юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ахборот берилди.

Маълумот тариқасида 2023 йил 1-чораги давомида (2022 йил 1-чораги давомида амалга оширилган ишлар қавс ичида)судлар томонидан жами 611(493) нафар шахсга нисбатан 438(405) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари 33 та ёки 8,1 фоизга кўпайган, шахслар эса 118 тага ёки 23,9 фоизга кўпайган.

Ҳисобот даврида 112(149) нафар шахсга нисбатан 104(131) та иш тугатилган. Шундан 99(142) нафар шахсга нисбатан 94(130) та жиноят иши ЖК 661-моддасига асосан тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан тугатилган.

2023 йил 1-чораги давомида жами 2 та жиноят иши бўйича 4 нафар шахс судлар томонидан оқланган бўлиб, шундан 1 та жиноят иши бўйича 1 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 1 та жиноят иши бўйича 3 нафар шахс вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан оқланган.

Ушбу даврда жами 480 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 40 нафари ёки 8,3 фоизига жарима, 1 нафарига ёки ёки 0,2 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 169 нафари ёки 35,2 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 135 нафари ёки 28,1 фоизига озодликни чеклаш, 135 нафари ёки 28,1 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.

Судлар томонидан кўрилган ишлардан

Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш  содир этилмаган бўлиб, 2 тага ёки 2 бараварга;

–пора бериш 23 та, 10 тага ёки 76,9 фоизга;

Вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш  жинояти  19 та, 4 тага ёки 26,6 фоизга ошган бўлса;

Судлар томонидан кўрилган ишлардан

Қасддан одам ўлдириш –2 тага ёки 200 фоизга;

қасддан баданга шикаст етказиш(ЖК 104,105,109)- 50 та,
16 тага ёки  24,2 фоизга;

Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш 8 та, 6 тага ёки 42,8 фоизга камайган.

2023 йил 1-чораги давомида 7533(5298) нафар шахсга нисбатан 6547(4358) та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилган. Шундан, 4395(3394) нафар шахсга нисбатан 4050(2929) та иш бўйича жазо тайинланган бўлса, 3138(1904) нафар шахсга нисбатан 2497(1429) та иш ҳаракатдан тугатилган.

Кўриб тамомланган ишлар 2189 тага ёки 50,2 фоизга, шахслар 2235  тага ёки 42.1 фоизга ошган.

2023 йилнинг 1-чораги давомида Навоий вилоят, туманлараро, туман (шаҳар) судларига жами 2139 та мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатларнинг 604 таси ёки 28,2 фоизи жиноят судларига, 1412 таси ёки 66 фоизи фуқаролик судларига келиб тушган бўлса, қолган 123 таси ёки 5,8 фоизи иқтисодий судларига келиб тушган.

Фуқаролик ишлари бўйича

2023 йил 1-чорагида фуқаролик судлар томонидан жами 5664 та (фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди 2135 та, фуқаролик ишлари бўйича Зарафшон туманлараро суди 696 та, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди 1462 та, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди 451 та, фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди 920 та фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 357 таси ёки 3,3 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1339 тага ёки 30,9 фоизга кўпайган.

Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:

Ўтган давр мобайнида алоҳида тартибда кўрилган бошқа ишлар билан боғлиқ низолар 19 тага (181-200)

уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар 16 тага (87-103) камайган бир вақтда,

оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 192 тага (1003-811);

битимлар билан боғлиқ низолар 270 тага (2575-2308);

меҳнат низолари билан боғлиқ низолар 100 тага (245-145) кўпайган.

2023 йил 1-чораги мобайнида жами 597(437) та никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар кўрилган бўлиб, 345(221) таси қаноатлантирилган, 129(121) таси рад қилинган, 32(56) таси кўрмасдан қолдирилган, 91(39)таси иш юритувдан тугатилган.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар сони 160 тага ёки 36,6 фоизга кўпайган.

Иқтисодий  ишлар бўйича

Навоий вилоят иқтисодий судлари томонидан иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш юзасидан 2023 йилнинг 1-чораги давомида жами 3845 та (Вилоят 5 та, Кармана 2766 та, Навбаҳор 556 та, Зарафшон 452 та, Учқудуқ 66 та) иқтисодий ишлар кўриб чиқилган.

Кўрилган ишларнинг 1069 таси ёки 27,8 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 2682 таси ёки 69,7 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 62 таси ёки 1,6 фоизи банкротликка оид, 32 таси ёки 0,8 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.

Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 2748 тага ёки 71,4 фоизга кўпайган (ўтган йили шу даврда – 1097 та).

Ҳал этилган ишлар бўйича 63,3 млрд. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига 15,7 млрд. сўм ундирилган.

 

 

Навоий вилоят судининг матбуот хизмати

Конституциявий ислоҳотлар ҳамда референдумнинг ҳуқуқий ва ташкилий жиҳатлари мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Курбонов томонидан Учқудуқ туман “Ифтихор” маҳалласида ўтказилган ушбу давра суҳбатида мавзу юзасидан маъруза қилинди.

Янги таҳрирдаги Конституцияга судлар фаолияти мустақиллиги кафолатларини кучайтириш, судьялар дахлсизлиги ва муайян ишлар бўйича ҳисобдор бўлмаслиги киритилаётгани қайд этилди. Ҳақиқатдан ҳам бу, соҳанинг чинакам мустақиллигини таъминлашда жуда ҳам муҳим. Судьяларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим нормалар киритилаётганлиги одил судловни тўлиқ ва мустақил амалга ошириш учун муҳим кафолат бўлади.

Фуқароларнинг суд томонидан ўзига нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судига мурожаат қилиш ҳуқуқининг берилиши мутлақо янгича демократик тартиб. Бу фуқароларга ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини янада ишончли ҳимоя қилиш имконини беради.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирда қабул қилиниши кутилаётган Конституциясида ҳар ким уй жойли бўлиши ҳуқуқига эгалиги, ҳеч ким суднинг якуний қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши қайд этилган ва бу ҳаётий ҳақиқатга айланади.

Шунингдек, Айбсизлик презумциясини амалиётда қўллаш ислоҳ этилиб, Конституцимизнинг амалдаги 26-моддасида, шахснинг иши судда кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланган бўлса, эндиликда суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан аниқланмагунча у айбсиз ҳисобланиши мустаҳкамланмоқда.     

Лойиҳага асосан инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас. Инсонннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунлар, давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятининг мазмун-моҳиятини белгилаб беради.  Инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланмоқда. Бу нормалар ҳуқуқни қўллаш фаолиятида инсон манфаатлари устувор бўлишини амалда таъминлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, ўзгаришлар қаторидан президентлик муддатини 5 йилдан 7 йилга узайтириш, сенаторлар сонини 100 нафардан 65 нафарга тушириш, Ўзбекистонни ижтимоий давлат деб эълон қилиш, маҳаллий кенгашлар ва ҳокимларнинг ваколатларини бир-биридан ажратиш ва бошқалар ўрин олган. Лойиҳада давлат ҳокимиятининг бир қатор лавозимларига нисбатан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ ушбу лавозимга сайланиши (тайинланиши) мумкин эмаслигига оид демократик қоида киритилмоқда.

Тадбир давомида маърузачи иштирокчиларининг мурожаатларига тегишли тушунтириш ва жавоблар бериб маърузани якунлади.

 

Акмал Курбонов,

жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суд раиси

Навоий шаҳрида суд раислари томонидан янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан маърифий-ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди

Навоий шаҳар “Умид” МФЙ биносида Навоий вилоят суди раиси ҳамда вилоят маъмурий суди раиси иштирокида янги таҳрирдаги Конституциянинг эътиборли жиҳатлари ва Референдум ўтказиш тартиби мавзусида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Табдирда, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгарганлиги, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилинганлиги, хусусан, унда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш – давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлиги ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари жиддий равишда кучайтирилаётганлиги, инсон ва давлат органлари ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, давра суҳбатида жиноят процессида инсон ҳуқуқлари кафолати энг илғор халқаро стандартларга мувофиқ кучайтирилаётганлиги, хусусан, шахсни суд қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмаслиги, (“Хабеас корпус” институти) ҳамда шахсни ушлаб туриш чоғида унинг ҳуқуқлари ва ушлаб турилиши асослари унга тушунарли тилда тушунтирилиши кераклиги (“Миранда қоидалари”) ўз аксини топаётганлиги, ушбу ҳуқуқий кафолатлар инсон ҳуқуқларини муҳофазасини кучайтириш соҳасидаги ишларни мутлақо янги босқичга олиб чиқади ҳамда уларни давлат органларининг суистеъмолликларидан ишончли ҳимоя қилади, шахсий эркинлик дахлсизлигини ва инсонларни ноқонуний ҳибсга олишга йўл қўймасликни кафолатлашлиги билан боғлиқ муҳим қоидаларнинг мазмун моҳияти тўғрисида  фикр юритилди.

Бундан ташқари, суд раислари томонидан фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалаларига доир мурожаатларини “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул ҳам ўтказилди.

 

Акмал Муродов

Навоий вилоят маъмурий судининг раиси

Навоий халқаро аэрапорти ишчи ходимлари билан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституцияга киритилаётган Конституциявий ислоҳотлар юртимиздаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилади, айтиш жоизки, бу лойиҳа халқимиз томонидан энг кўп таклифлар билдирилган, халқаро экспертлар фикрлари инобатга олинган ҳужжат бўлди.

Навоий халқаро аэрапортида аэрапорт ишчи ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум юзасидан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят Оқила аёллар ҳаракати етакчиси А.Бобомуродова, ҳаракат аъзолари Г.Аслонова ва Навоий вилоят суди судьяси Г.Худойбердиевалар иштирок этди.

Конституциянинг янги таҳририга ҳар бир инсоннинг эмин-эркин яшаш кафолати сифатида тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда хусусан, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда жамиятнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Таъкидлаш жоизки, янги Конституцияда давлат ва инсон ўртасидаги муносабатларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўз аксини топган, фуқаро ҳаёти давомида давлат билан бевосита ижтимоий муносабатга киришади, эндиликда улар ўртасидаги қонунчиликда мавжуд бўлган ноаниқликлар, тартибга солинмаган ҳолатлар фуқаро фойдасига ҳал қилиниши белгиланмоқда. Бу жараён инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, келажакда келиб чиқадиган муаммоларга ечим топади.

Бундан ташқари, янги лойиҳада Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқлангани, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир киритилаётган норма инсон қадри учун хизмат қилмоқда. 

 

Навоий вилоят суди судьяси

Г.Худайбердиева

Олий суд раиси ўринбосари бошчилигида Навоий вилояти солиқ идоралари ходимлари иштирокида Пленум қарори муҳокамасига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Навоий вилоят судида Олий суд Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги «Судлар томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида»ги Қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш масалаларига доир семинар бўлиб ўтди.

Олий суд раиси ўринбосари Ш.Полвонов бошчилигида ўтказилган семинар-машғулотида Олий суд судьялари, Солиқ қўмитаси вакиллари, Навоий вилоят судларининг иқтисодий, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича судьялари, шунингдек солиқ органлари ходимлари иштирок этди.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2020 йилда амалга киритилганидан сўнг солиққа оид низоларни кўришда судлар томонидан қонун нормаларини тўғри ва бир хилда қўлланилишини таъминлаш мақсадида солиққа оид низолар бўйича суд амалиёти тўғрисида Пленум қарорини қабул қилиш зарурати туғилди.

Семинар Олий суд Пленуми қарорининг мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда судлар томонидан солиқ низоларини кўришда ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида ташкил этилиб, жисмоний ва юридик шахсларга солиқ органлари томонидан солиқ текширувлари натижалари бўйича қарорлар қабул қилишда йўл қўйилаётган қонун бузилиш ҳолатлари, солиқ ҳисоблаш, молиявий жарима ва имтиёзларни қўллаш ҳамда солиқ органларининг қарорлари асосида солиқларни ундиришдаги хатоликларга оид масалалар муқокама қилинди.

 

 Навоий вилоят судининг судьяси

Турғун Қаххоров

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан уй-жой низоси юзасидан маҳалланинг ўзида сайёр суд мажлиси ўтказилди

Суд мажлиси Қизилтепа тумани “Узилишкент” МФЙ биносида, очиқ сайёр суд мажлисида бўлиб ўтди.

Унда даъвогарнинг жавобгарларга нисбатан турар жойдан мажбурий тартибда чиқариш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қабул қилинган биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори устидан даъвогар томонидан берилган апелляция шикоятини фуқаролик иши материаллари асосида кўриб чиқилди.

Аниқланишча, даъвогар жавобгарларга нисбатан судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзига тегишли бўлган Қизилтепа тумани «Узилишкент» МФЙда жойлашган турар жойдан жавобгарларни мажбурий тартибда бошқа турар жой бермасдан кўчиришни сўраган.

Даъво талабининг асосига О.Қ билан 1966 йилда Қизилтепа туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида 9 нафар фарзандлари борлигини, ҳозирда жавобгарлар, яъни ўғли ва унинг турмуш ўртоғи низоли турар жойда бирга яшаб келаётганлигини, қолган фарзандлари уйдан чиқиб кетганлигини, уй унга қонуний асосда тегишли эканлигини, жавобгарлар ундан ҳол-аҳвол сўрамай, унга ғамхўрлик қилмасдан зулм қилаётганлигини, жавобгар фарзандлик бурчини бажармасдан келаётганлигини, ҳозирги кунга қадар унга тегишли бўлган уй-жойни бўшатмасдан келаётганлигини, ушбу уйнинг мулкдори эканлигини кўрсатган.

Биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарорига кўра, даъвогарнинг даъво талаби қаноатлантиришдан рад қилинган.

Судлов ҳайъати иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, шикоятдаги важларни иш материаллари асосида муҳокама қилиб, мазкур иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, берилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдиришни лозим топди.

Шунингдек, судьялар томонидан МФЙ биносида ташкил этилган сайёр суд мажлисига йиғилган фуқароларга келгусида шу каби уй-жой ва бошқа оилавий низолар юзага келишини олдини олиш юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Навоий вилоят суди судьяси

Ҳамидов Феруз Ибрагимович

Учқудуқда Конститутцияга киритилаётган ўзгаришлар муҳокамасига бағишланган маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди

Мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат сифатида Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар давлатимиз тараққиёти ва ривожланишида муҳим қадам бўлмоқда.

Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлатЯнги Ўзбекистон ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириш, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, бир сўз билан айтганда, лойиҳа том маънода халқ Конституцияси бўлаётганлиги алоҳида аҳамият касб этмоқда.

Конституцияда маҳаллаларга аҳолининг кундалик муаммоларини ҳал қилиш бўйича мустақил қарор қабул қилиш ваколатларини бериш, бунинг учун ташкилий ва молиявий имкониятлар яратиш белгиланмоқда.

Жорий йилнинг 6 апрель куни Учқудуқ туман “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ва фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Жумаев ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ тумани суди раиси А.Қурбоновлар томонидан фуқаролар иштирокида “Янгиланаётган Конститутция –халқимизнинг эркин ва фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир иштирокчиларига суд раислари томонидан Конститутцияга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида тўхталиб, мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёти, халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолати эканлиги, конституциявий қоидалар замирида мустақиллигимизни асраб-авайлаш ва янада мустаҳкамлаш, келажак авлодларга озод ва эркин Ватан қолдириш, халқ манфаатлари кўзланган ислоҳотлар йўлидан ортга қайтмаслик, қонун ва адолат устуворлиги, инсонга эътибор ва ғамхўрлик каби муҳим қадриятлар мужассам бўлиб, конституцияда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда. Хусусан, конституциявий ҳуқуқлар доираси экологик ҳуқуқлар, соғлиқни сақлаш, гендер тенглик, эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини эркин танлаш, мамлакатдан чиқиш ва монеликсиз қайтиш, интернетдан фойдаланиш, шахсий маълумотлар ҳимояси, олий таълим, бепул юридик ёрдам олиш, давлат хизматига киришда тенглик, уй-жойга эга бўлиш, ундан маҳрум этилганда компенсация олиш, банк операциялари ва ҳисобварақларининг сир сақланиши, қонунчиликка оид таклиф киритиш каби ҳуқуқлар билан тўлдирилаётганлиги, конституциянинг моддалари амалдаги 128 тадан 155 тага кўпайиб, нормалари 275 тадан 434 тага ошгани, яъни, Асосий қонунимизнинг 65 фоиз матни халқимиз таклифлари асосида янгилангани, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига оид қоидалар уч ярим бараварга кўпайгани ҳамда шулардан келиб чиқиб, лойиҳани янги таҳрирдаги Конституция сифатида қабул қилиш учун барча асослар етарли эканлиги таъкидланди.

Тадбир якунида иштирокчилар томонидан Конститутцияга киритилаётган асосий ўзгартиришларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилиб, фикрлар алмашилди, бундан ташқари маҳалла аҳолиси томонидан қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси

 

Дилшод Турдиев

Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди

Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель санасида муҳим ижтимоий – сиёсий воқеа яъни “Ўзбекистон Конституцияси тўғрсида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни умумхалқ референдум овозига қўйилади.

Жорий йилнинг 6 апрел санасида ўтказилган Учқудуқ тумани 18-сонли мактаб биносида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда ҳудуддаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида  Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбоновлар томонидан  “Янги Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституцияси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Давра суҳбатида, янги Конститутцияга юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ривожига хизмат қилиши, энг аввало эса “Инсон қадри учун” ғояси устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси билан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифалари қаторидан жой олаётганлиги, давлат эндиликда нафақат умумий ўрта таълим, балки бошланғич профессионал таълим олишни ҳам бепул бўлишини кафолатлайди. Энг муҳим янгиликлардан бири бу – алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбиянинг таъминланиши бўлди. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади. Бу норма шундай нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол топиши учун жуда муҳимдир. Конституциявий қонунга мувофиқ олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи берилмоқда. Олий таълим тизими билан боғлиқ масалаларнинг Конституция даражасида белгиланаётгани олий таълим жараёнига ташқи аралашувларни чеклаш, олий таълим сифати ва дунёда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Тарғибот тадбири савол-жавобларга бой бўлди.

 

 Анвар Жумаев

Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси 

“Навоийазот” АЖда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган яна бир маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 7 апрель куни Навоий вилоят суди судьялари томонидан “Навоийазот” АЖда Конституциявий қонун лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди.

Мазкур тадбирда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон-жамият -давлат энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлиги ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари кучайтиралаётганлиги, инсон ва давлат ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.

Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида илгариги “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.

Конституциявий қонун лойиҳаси ҳуқуқий демократик кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Конституциявий қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда.

Шунингдек тадбирда судьялар томонидан корхона ходимларининг Референдум ўтказилиши юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.

 

Навоий вилоят суди судьяси

Беҳзод Шерматов

Skip to content