2024 йилнинг 1-ярми мобайнида Навоий вилояти судлари томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ноқонуний чиқарилганлиги учун ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари тўғрисида расмий маълумот
2024 йилнинг 1-ярми давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 444 та (2023 йил 1-ярмида эса 485 та) оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган, кўриб тамомланган ишлардан 250 таси қаноатлантирилган, 141 таси рад қилинган, 31 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 22 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича кўриб тамомланган айрим ишларни тоифалар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак:
🔹Ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 25 та иш кўрилган, шундан 17 таси қаноатлантирилган, 24 таси рад қилинган, 3 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 1 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 173 та иш кўрилган, шундан 156 таси қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 7 таси иш юритишдан тугатилган;
🔹Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 50 та кўрилган, шундан 18 таси қаноатлантирилган, 25 таси рад қилинган, 3 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 4 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 60 та иш кўрилган, шундан 9 таси қаноатлантирилган, 32 таси рад қилинган, 9 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 10 та ариза кўрмасдан қолдирилган;
🔹Божхона органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг харакати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 3 та кўрилган бўлиб, уларнинг барчаси бўйича аризани қаноатлантириш рад қилинган.
✅ Суд таъсирчанлиги фаолияти бўйича:
Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йилнинг 1-ярми давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 111 та хусусий ажримлар чиқарилган.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати