Қидирув:

Атроф муҳитни асрашга барчамиз бирдек масъул

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига мувофиқ, мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Бугунги кунда инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан бири — бу атроф муҳитни асраш ва барқарор ривожланишга эришишдир. Шу сабабли, барча мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонда ҳам атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил иқтисодиётга ўтиш йўлида фаол ишлар олиб бормоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йили” деб эълон қилинган. Шу муносабат билан “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури” тасдиқланди. Мазкур дастур мамлакат тараққиётининг янги босқичида экологик барқарорлик, ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда иқтисодиётнинг барча тармоқларида “яшил” тамойилларни кенг жорий этишни назарда тутади.

Айтиш керакки, атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиётга ўтиш – бу замонавий тараққиётнинг ажралмас қисми, инсоният келажагини асраш гаровидир. Табиатни муҳофаза қилиш — бу фақат бугуннинг эмас, балки эртанги авлодларнинг фаровон ҳаётини таъминлашдир. Табиат инсон ҳаётининг манбаи ҳисобланади. Тоза ҳаво, соф сув, яшил дарахтлар ва ҳайвонот дунёси — буларсиз инсоният яшай олмайди. Аммо баъзан одамлар табиатга бепарво қарайди: чиқиндиларни кўчага ташлайди, дарахтларни кесади, сувни исроф қилади. Бу эса экологик мувозанатни бузади.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, уни асраш инсониятнинг барқарор ривожланиши, соғлом турмуш тарзи ва келажак авлод учун табиий бойликларни сақлаб қолишнинг энг муҳим шарти саналади.

Мамлакатимизда бу йўналишида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, аммо экологик қонунбузарликлар, ноқонуний дарахт кесиш ёки корхоналарнинг экологик талабларга амал қилмаслик ҳолатлари ҳамон учрамоқда. Бу борада фуқароларнинг экологик масъулиятини ошириш муҳимдир.

Айтиш жоизки, сўнгги йилларда давлатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш ва табиатни муҳофаза қилишга қаратилган бир қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилиниши атроф табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб берди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу давлат дастури мамлакатимизнинг экологик барқарорлигини таъминлашда беқиёс аҳамиятга эга. Бу ислоҳотлар нафақат табиатни асраш, балки келажак авлод учун соғлом муҳит яратиш имконини беради.

Зеро, буларнинг барчаси мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, тоза энергия манбаларига ўтиш ва барқарор ривожланишга эришишга хизмат қилади.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

Навбаҳор туманида сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди

Навбаҳор туманидаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида жиноят ишлари бўйича Навбаҳор тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида ҳамда ЎРҚ-1084-Қонун юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Козим Козиев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг тергов судьяси

Кармана туманида ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Кармана туманидаги “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Кармана тумани суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек, судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида ҳамда ЎРҚ-1084-Қонун юзасидан тушунтиришлар берилиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан навбатдаги сайёр суд мажлиси туманнинг “Янгиработ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ҳамда ЖКнинг 266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, жабрланувчи ва судланувчиларнинг ўзаро ярашиб олишганлигини, судланувчилар томонидан жабрланувчиларга нисбатан етказилган зарарнинг ўрни қопланганлиги ҳамда жабрланувчиларнинг судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66-1-моддасига асосан судланувчилар жавобгарликдан озод этилиб, уларга оид жиноят ишлари иш юртишдан тугатилди. Бундан сайёр суд мажлисларини ўтказишдан асосий мақсад, фуқароларга қонун устиворлиги, жиноят учун жазо муқаррарлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатларини етказиш. Сайёр суд якунида йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган қонулари, мавжуд бўлган қонунларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар, шунингдек суд тизмида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги «Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари йиғилиш иштирокчиларига оилавий (маиший) зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ жиноят ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қонун устиворлиги, ушбу жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқарралигитўғрисида ҳам тушунтиришлар бериб ўтилди. Оила — жамиятнинг асосий таянчи эканлиги ва унинг мустаҳкамлиги мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этиши, оилавий зўравонлик, тазйиқ ва ҳақорат ҳолатлари олдини олиш, бундай ҳолатлар  жавобгарликка сабаб бўлиши, сўнгги йилларда қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, хусусан, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қўшимчалар киритилиб, энди нафақат жисмоний, балки руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳам қонун бузилиши сифатида баҳоланиши, шунингдек, жабрланувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳимоя ордери институти жорий этилганлиги, бунинг натижасида зўравонлик ҳолатлари фақат оила ичидаги “шахсий иш” сифатида эмас, балки жамият манфаатларига зид ҳуқуқбузарлик сифатида баҳоланиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

 

Шерзод Мамиров,

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди томонидан туманнинг “Бешарбот” маҳалла фуқаролар йиғинида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ҳамда Президент Фармонлари ижроси юзасидан тадбир ўтказилди

Тадбирда, суд тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030”стратегиясидабелгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони қабул қилингани маълум қилиниб, Фармоннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, тадбирда йиғилганларга оилавий (маиший) зўравонликка оид жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чоралари белгилангани, жумладан жиноий қилмиш учун ЖК 126/1-моддаси ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун МЖтКнинг 59/2-моддаси билан чора кўрилиши ҳақида тушунтириш берилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

Низони судгача ҳал этиш тартибига риоя қилмаслик оқибати

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодекси (бундан буён матнда ИПК деб юритилади)да даъво тақдим этиш, иш қўзғатиш асослари, даъво аризасининг шакли ва мазмуни, даъво аризасининг ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини юбориш, даъво аризасига тегишли ҳужжатларни илова қилиш юзасидан нормалар мавжуд бўлиб, ушбу қонунчилик талабларига даъво аризаси билан судга мурожаат қилаётган тараф, албатта, риоя қилиши лозим.

Хусусан, ИПК 148-моддасининг иккинчи қисмига кўра, агар қонунда муайян тоифадаги низолар учун судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартиби белгиланган ёхуд бу тартиб шартномада назарда тутилган бўлса, фақат тарафлар ўзаро муносабатларини ихтиёрий равишда ҳал қилиш чораларини кўрганларидан кейингина судда иш қўзғатилиши мумкин.

Бироқ, айрим ҳолларда мазкур норма талабларига амал қилинмасдан иқтисодий судга даъво аризаси бериш ҳолатлари учраб турмоқда.

Ушбу мақоламиз орқали эса суд амалиётида кўрилган бир иқтисодий иш мисолида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолати ва унинг оқибатига тўхталмоқчимиз.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси «Агробанк» АТБ (бундан буён матнда даъвогар ёки банк деб юритилади)нинг манфаатида иқтисодий судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, «SHAXOBIDDIN HUNARMAND 2022» масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда жавобгар деб юритилади)дан жами 105.095.000 сўм кредит қарзини ундиришни сўраган.

         Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг 4-2103-2501/1847-сонли иши бўйича қабул қилинган 2025 йилнинг 18 июль кунидаги ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилган.

Мазкур даъво аризасини кўриш жараёнида даъвогарнинг масъул ходими томонидан ўз меҳнат фаолиятида бир қатор хато-камчиликларга йўл қўйилганлиги, бунинг оқибатида қонунчилик талаблари бузилганлиги, даъвогар манфаатларига зарар етганлиги ва келгусида мазкур ҳолатларни олдини олишга жиддий эътибор қаратиш лозимлиги аниқланган.

Хусусан, тарафлар ўртасида 31.07.2024 йилда кредит линияси очмасдан кредит бериш тўғрисида 6572-сонли шартнома тузилган.

Шартноманинг 9.4-бандига кўра, низони судгача ҳал қилишда талабнома юбориш тартибига амал қилиниши, қарз олувчи кредит шартномаси бўйича кредитнинг асосий суммасини қайтариш ва фоизларни тўлаш муддатларини бузганда, Банк қарз олувчининг банкка маълум бўлган манзилига почта орқали (ёки мавжуд электрон манзилига) низони судгача ҳал қилиш юзасидан ўз талабномасини юбориши, Банк йўллайдиган талабномада қарзни тўлаш муддати 10 кун, талабнома юборилган (почтага топширилган) кундан бошлаб 10 кун ичида қарз олувчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, Банк тегишли талаб билан судга даъво ариза билан мурожаат қилишга ҳақлилиги келишилган.

Бироқ, палата ва даъвогар томонидан ушбу талабга риоя қилинмаган.

Зеро, иш ҳужжатларида мавжуд почта жўнатмаси (квитанция)сидан кўринишича, банк олдидаги муддати ўтган қарздорликни 10 банк иш куни ичида тўлаб бериш тўғрисидаги даъвогарнинг огоҳлантириш хати 15.05.2025 йилда жавобгарнинг манзилига жўнатиш учун почта алоқа тармоғига топширилган ва айнан шу куни 06-04/8878-сонли даъво аризаси расмийлаштирилиб, 16.05.2025 йилда иқтисодий судга тақдим қилинган.

Бу билан даъвогар ажратилган кредит бўйича шартномавий мажбуриятларни лозим даражада бажариш учун жавобгарга шартноманинг 9.4-бандида белгиланган муддатларни бермасдан, огоҳлантириш хати жавобгарга жўнатилганидан сўнг 10 кун ўтишини кутмасдан, низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш)нинг шартномада белгиланган тартибига риоя этмаган ҳолда судга даъво аризаси тақдим этилган.

Ваҳоланки, ИПК 107-моддаси биринчи қисимининг 5-бандига кўра, даъвогар низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибига риоя этмаган бўлса, башарти бу шу тоифадаги низолар учун қонунда ёки тарафлар шартномасида назарда тутилган бўлса иш кўрмасдан қолдирилиши белгиланган.

“Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасида, давлат божининг тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин бўлган ҳолатлари қайд этилган бўлиб, мазкур ҳолатлар орасида даъво аризаси ИПКнинг 107-моддаси биринчи қисмининг 5-бандига кўра кўрмасдан қолдирилганда давлат божи қайтарилиши мумкинлиги белгиланмаган.

Шу боис, суднинг ажрими билан даъво аризаси кўрмасдан қолдирилиб, 37.500 сўм почта харажати, 2.101.900 сўм давлат божи ҳамда 93.750 сўм видеоконференцалоқа харажатини тўлаш даъвогар зиммасига юклатилган.

Бу эса даъво аризасини расмийлаштириш ва судга тақдим этишда юқорида қайд этилган қонунчилик талаблари даъвогар масъул ходими томонидан бузилганлиги ва риоя этилмаганлиги оқибатида даъвогар манфаатларига зарар етказилишига олиб келган.

Натижада суд томонидан юқорида ҳолатлар бўйича қонунбузилишга йўл қўйилганлигини батафсил ўрганиш ва олдини олиш мақсадида хусусий ажрим чиқарилган.

Ваҳоланки, ИПК 200-моддасининг биринчи қисмига кўра, ишни кўриш вақтида давлат органининг ёки бошқа органнинг, юридик шахснинг, мансабдор шахснинг ёки фуқаронинг фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларнинг ишда иштирокидан қатъи назар, суд хусусий ажрим чиқаришга ҳақлидир.

Албатта, қайд этилган ҳолатларга кўра, таъкидламоқчимизки, ўз ҳуқуқларимизни бошқа шахсларнинг ҳуқуқларига, жамият ва давлат манфаатларига зарар етказмаган ҳолда амалга ошириш, мажбуриятларимиз мавжудлигини унутмаган ҳолда уни тўлиқ, қонун талабларига мувофиқ ва ўз вақтида бажариш, қонунларимизга ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳуқуқий маданиятнинг энг муҳим шарти бўлиб, ҳар биримизни жамиятимизнинг интизомли аъзоси бўлишини таъминлаган ҳолда бизни жавобгарликдан, ўрни келганда қонуний жазодан асраб туради.

 

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси

Навоий вилоят суди судьялари томонидан “Меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳамда меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги” мавзусида ўтказилган семинар тафсилотлари

Навоий вилоят суди фуқаролик ишлар бўйича судлов ҳайъатининг семинар машғулотлари режасига мувофиқ 2025 йил 29 сентябрь куни вилоят суди судьялари И.Шоймардонова ва А.Баҳроновлар “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ҳамда меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги мавзусида семинар йиғилиш ўтказилди.

Семинар иштирокчиларига меҳнат шартномасини бекор қилишда қонунчиликни қўллаш, жумладан меҳнат шартномасини тарафларнинг келишувига кўра бекор қилиш, муддатли меҳнат шартномасини унинг муддати тугаши муносабати билан бекор қилиш, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббусига ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тартиби, эътибор қаратилиши лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш берилди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларига меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлиги меҳнат шартномаси тарафининг бошқа тарафга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш мажбуриятини ифодалайдиган юридик жавобгарлиги, иш берувчи ходимни меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этишнинг барча ҳолларида у олмаган иш ҳақининг ўрнини унга қоплаши шартлиги, боқувчи бўлган ходим меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ бўлган меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллиги ёки соғлиққа етказилган бошқа шикаст туфайли вафот этган тақдирда иш берувчи марҳумнинг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз шахсларга зиённинг ўрнини қоплаши шартлиги, иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда ҳар бир кечиктирилган кун учун фоизлар ҳисобланиши юзасидан тушунтиришлар берилди.

Семинарда масъул ходимлар томонидан берилган ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

 

Ибодат Шоймардонова,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Азизжон Бахронов,

Навоий вилоят судининг судьяси

Банкротлик тўғрисида

Банкротлик тўғрисидаги иш банкротлик аломатлари мавжуд бўлган тақдирда, агар қарздор юридик шахсга нисбатан жами талаблар суммаси энг кам иш ҳақи миқдорининг камида уч юз каррасини ташкил этадиган бўлса, қарздор якка тартибдаги тадбиркорга ёки якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахсга нисбатан эса энг кам иш ҳақи миқдорининг камида йигирма каррасини ташкил этадиган бўлса, суд томонидан қўзғатилиши мумкин;

тугатишга доир иш юритиш муддати тўққиз ойдан ошмаслиги лозим, алоҳида ҳолларда ушбу муддат банкротлик тўғрисидаги ишда иштирок этаётган шахсларнинг илтимосномасига асосан суд қарори билан уч ойдан ошмаган муддатга узайтирилиши мумкин;

бенефициар ва аффилланган шахсларнинг биргаликдаги хатти-ҳаракатлари оқибатида сохта банкротлик, банкротликни яшириш ёки қасддан банкротликка олиб келиш аломатлари аниқланганлиги тўғрисида суднинг қонуний кучга кирган ҳукми мазкур шахсларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда субсидиар жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади;

банкротлик таомиллари қўлланилган қарздорларнинг мол-мулки суд бошқарувчилари томонидан “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали сотилиши белгиланган.

Шунингдек, Қарорда давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда суд бошқарувчиларини давлат солиқ хизмати органлари ходимлари орасидан тайинлаш амалиёти бекор қилинганлиги, шу билан бирга давлат солиқ хизмати органларининг аризалари бўйича қўзғатилган банкротликнинг соддалаштирилган таомилларини ўтказишда тўртинчи тоифали суд бошқарувчиси аттестатига эга бўлган ва Ўзбекистон суд бошқарувчилари ассоциацияси аъзолари ҳисобланган шахслар суд бошқарувчиси этиб тайинланади;

қарздор турган жойдаги туман (шаҳар) солиқ инспекциясининг қарорига асосан, ҳар бир якунланган тугатишга доир иш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан суд бошқарувчиларига энг кам иш ҳақининг йигирма баравари миқдорида ҳақ тўланади;

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни узишда тўланган қарз суммасининг 5 фоизи миқдорида суд бошқарувчиларига қўшимча ҳақ тўланади;

суд бошқарувчиларининг фаолияти “фуқаролик ва иқтисодий суд ишларини юритиш” ихтисослашуви бўйича лицензияга эга бўлган ва суд бошқарувчиси аттестатини олган адвокатлар томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин;

суд бошқарувчиларини тайинлаш кредитор (кредиторларнинг умумий йиғилиши ёки қўмитаси) ёки банкротлик ишлари бўйича ваколатли давлат органи ёхуд Ассоциация ва унинг ҳудудий тузилмалари тақдимномаси бўйича суд бошқарувчилари фаолиятини рейтинг баҳолашни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан амалга оширилиш тартиби жорий қилиниши белгиланганлигини айтиб ўтди.

 

Шухрат Қодиров,

Навоий вилоят судининг судьяси

Skip to content