САЙЁР СУД ВА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Бугунги кунда  судьялар – ишларни фақат суд биноси мажлислар залида кўрмасдан, жамоатчилик вакиллари  ишлаётган корхона, муассаса ва ташккилотлар биноларида ҳамда аҳоли яшайдиган ҳудудларга ташриф буюриб, маҳалла фуқаролар йиғинлари, корхона, муассаса ва ташкилотлар биноларида ишларни сайёр суд мажлисларида кўриб чиқмоқдалар.

          Жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг очиқ сайёр суд мажлиси Нурота туманидаги “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, унда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан гумонланувчи Ш.Мамадалиевга оид жиноят иши сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги № РС-44-19-сонли қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланлиги, бундан ташқари, Нурота туман судлари раисларининг туманлар кесимида 2022 йил тўртинчи чорагида ўтказиладиган ҳамкорликдаги сайёр қабуллар режаси тасдиқланиб, мазкур режага асосан Нурота туман “Чуя” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.

Ташкил этилган сайёр қабулларда суд қарорларидан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди.

Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди.

Бундан ташқари, ўтказилган сайёр қабул давомида туман суди раиси  томонидан халқ билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

 

Фурқат Рахманов,

Жиноят ишлари бўйича

Нурота туман суди раиси