Суд раислари мактаб ўқувчилари билан учрашди

Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилган ислоҳотлар мазмуни, судларга мурожаат қилиш тартиби ҳамда вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ўқувчи-ёшларда қонунга ҳурматда бўлиш муносабатини шакллантириш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида жиноят ишлари бўйича Учқудуқ тумани суди раиси А.Қурбонов, фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ҳамда Учқудуқ туман иқтисодий суди судья ёрдамчиси Р.Джўраевлар иштирокида жорий йилнинг 11 октябрь куни Учқудуқ туманида жойлашган 18-сонли мактаб ўқувчи-ёшлари билан давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг замирида авваламбор, адолат ва қонун устуворлигини таъминлаш, миллий қонунчилигимизда ҳам бу ўзининг теран ифодасини топганлиги, шунингдек асосий Қонун — Конституциямизда, Оила кодексида, “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги бир қатор қонунлар билан фарзандларимиз, яъни вояга етмаган болалар манфаатларининг тўлақонли ҳимояси кафолатланганлиги, мамлакатимизда болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларни баркамол инсон қилиб тарбиялаш борасида жуда улкан ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, вояга етмаганларни ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий-иқтисодий ва таълим-тарбия олишини таъминлаш борасида бевосита давлатимиз раҳбари томонидан улкан ва тизимли ишлар олиб борилаётган борсида фикрлар айтиб ўтилди.

Тадбир сўнгида ўқувчилар томонидан берилган саволларга суд раислари томонидан атрофлича жавоблар берилди.

Анвар Жумаев

Фуқаролик ишлари бўйича

Учқудуқ туман суди раиси