Вилоят суди раисининг онлайн сайёр қабули ўтказилди

Навоий вилоят суди раиси ва Навоий вилоят маъмурий суди раиси томонидан Хатирчи туман ҳудудида фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича 2022 йил 18 октябрь куни сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда жами 7 нафар фуқаролар қабул қилинди, шундан, 5 нафар фуқаро жиноят ишлари бўйича судларга, 2 нафари эса фуқаролик ишлари бўйича судларга тааллуқли масалалар юзасидан мурожаат қилишди.

Қабул жараёнида 5 нафар маҳкур ўзига нисбатан тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли озод қилиниб, мурожаат жонида қаноатлантирилди, 1 нафар мурожаат муаллифига кадастр ҳужжатини ноқонуний деб топиш ҳамда уй-жойни қайтариб олиш масаласида, 1 нафарига эса ўзига тегишли жиҳозларини қайтариб олиш масаласида фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди.

Шунингдек, келгусида ҳам судлар томонидан шу каби сайёр қабулларни ташкил этиш доимий равишда давом эттирилади.

 

Навоий вилоят судининг

жамоатчилик ва оммавий ахборот

воситалари билан алоқалар бўлими