Одил судлов – инсон ҳуқуқлари таянчи
Мамлакатимизда барча соҳаларда, шу жумладан суд-ҳуқуқ соҳасида ҳам кенг кўлламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бунинг замирида авваламбор халқнинг тинч-тотув ва фаравон яшаши, ватанимизни янада тараққий эттириш ва юрт тинчилигини таъминлаш каби муҳим вазифалар туради.
Жорий йилнинг 28 октябрь куни Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ва фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Жумаевлар томонидан Учқудуқ туман 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида муассаса ходимлари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида мамлакатимизда сўнгги йилларда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш эканлиги хусусида фикрлар юритилди.
Бундан ташқари суд раислари томонидан жамиятдаги хавфли иллатлардан бири коррупция ва порахўрлик ҳақида тўхталиб, айнан шу иллат сабабли кўплаб давлатларнинг инқирозга юз тутиши, давлатни у маълум бир соҳага эмас, балки бутун тараққиётга тўғаноқ бўлиши мумкинлиги коррупция ва порахўрликка қарши қариши курашиш барчамизнинг бурчимиз эканлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, туманда содир этилаётган оилавий низолар, меҳнат низолари, алимент ундириш, қарз ундириш боғлиқ низоли ҳолатлар кафиллик мажбуриятлари бўйича суҳбатлашилди.
Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган масалалари ва мурожаатлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Дилшод Турдиев
Учқудуқ туман
иқтисодий суди раиси