Вилоят суди раисининг Конимех туманида сайёр қабули ўтказилди
Жорий йилнинг 08 ноябрь куни Конимех тумани “Гулистон” МФЙда Навоий вилоят судининг раиси Ҳ.Қудратов иштирокида фуқаролар ва тадбиркорлик субьектлари муаммолари билан ишлаш, ечимини кутаётган масалаларни “маҳаллабай” ўрганган ҳолда жойида ва тезкор ҳал этиш бўйича сайёр қабул ўтказилди.
Сайёр қабулда 21 нафар фуқаро мурожаат этиб шундан 5 нафар фуқаронинг мурожаати жойида ҳал этилиб, қолган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Шунингдек қабул жараёнида жиноят ишлар бўйича Конимех туман суди томонидан сайёр суд мажлиси ўтказилиб, 2 нафар шахс тайинланган жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод этилди ва улар томонидан судга ташаккурномалар тақдим этилди.
Сайёр қабул давомида мурожаат этувчиларнинг 4 нафари пенсия таъминотига оид, 3 нафари мерос маласида, 6 нафари алимент масаласида, 5 нафари кредит масаласида қолган 3 нафари эса моддий ёрдам ажратиб бериш тўғрисидаги мурожаатларига ҳуқуқий тушунтириш ишлари амалга оширилди.
Вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий
ахборот воситалари билан алоқалар бўлими