Вилоят судида матбуот анжумани бўлиб ўтди
Мутбуот анжуманида Навоий вилоят судлари ҳамда Навоий вилоят маъмурий судлари томонидан одил судловни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида 2022 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби юзасидан оммавий ахборот воситалари вакилларига ахборот берилди.
Маълумот учун, 2022 йил давомида (2021 йил давомида амалга оширилган ишлар қавс ичида)судлар томонидан жами 2135(1676) нафар шахсга нисбатан 1598(1282) та жиноят иши тамомланган бўлиб, кўриб тамомланган ишлар салмоғи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноят ишлари 316 та ёки 24,6 фоизга кўпайган, шахслар эса 459 тага ёки 27,3 фоизга кўпайган.
3 та жиноят иши бўйича 13 нафар шахс судлар томонидан оқланган бўлиб, шундан 3 нафар шахс биринчи инстанция судлари томонидан, 10 нафар шахс вилоят судининг апелляция инстанцияси томонидан оқланган.
Ушбу даврда жами 1582 нафар шахс судланган бўлиб, судланганларнинг 112 нафари ёки 7 фоизига жарима, 7 нафарига ёки ёки 0,4 фоизига мажбурий жамоат ишлари, 645 нафари ёки 40,7 фоизига ахлоқ тузатиш ишлари, 375 нафари ёки 23,7 фоизига озодликни чеклаш, 443 нафари ёки 28 фоизига озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Судлар томонидан кўрилган ишлардан
-муомалага лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш- 44(9) та, 35 тага ёки 3,8 бараварга;
–ҳақорат қилиш 53(26) та, 103 фоизга;
–фирибгарлик 253(187) та, 66 тага ёки 35,2 фоизга ошган бўлса;
Судлар томонидан кўрилган ишлардан;
–қасддан баданга шикаст етказиш(ЖК 104,105,109)- 198(224) та, 26 тага ёки 11,6 фоизга;
– пора бериш жинояти 56(66) та, 10 тага ёки 15,1 фоизга;
– валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш 5(8) та, 3 тага ёки 37,5 фоизга камайган.
Ушбу даврда жиноятнинг сабабларини ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида 1302 та ёки 81,4 фоиз ишлар бўйича хусусий ажримлар чиқарилиб, тегишли корхона ва ташкилотлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига муҳокама учун юборилди.
2022 йил давомида барча судлар томонидан корхона ва ташкилотларда 230 марта, аҳоли ўртасида 1065 марта, ўқув муассасаларида 103 марта лекция, суҳбат ва учрашувлар ўтказилган, 141 марта газета-журналларда мақолалар чоп этилган, 164 марта радиода, 228 марта телевидениеда ва 701 марта веб-сайтларда чиқишлар қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 23028 та фуқаролик ишлар кўриб тамомланган. Шундан 8839 таси ёки 38,3 фоизи сайёр суд мажлисларида ҳал этилган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6233 тага ёки 27,1 фоизга кўпайган.
Бу кўрсаткичнинг таҳлили қуйидагича:
Ўтган давр мобайнида оила низолари билан боғлиқ кўрилган низолар 209 тага (3903-3694);
уй-жой низоларидан келиб чиққан низолар 150 тага (479-329);
битимлар билан боғлиқ низолар, шу жумладан кредитга оид қарздорликни ундиришга оид аризалар 3516 тага (11544-8028);
меҳнат низолари 360 тага (1073-713) кўпайган.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан никоҳдан ажратиш билан боғлиқ ишлар сони 76 тага ёки 6,7 фоизга камайган.
Иқтисодий ишлар бўйича
Хусусан, ҳисобот даврида судлар томонидан жами 8476 та иқтисодий ишлар кўриб чиқилган.
Кўрилган ишларнинг 2529 таси ёки 29,8 фоизи фуқаролик ҳуқуқий муносабатларга оид, 5353 таси ёки 63,1 фоизи маъмурий ҳуқуқий муносабатларга оид, 3 таси ёки 0,03 фоизи юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлашга оид, 405 таси ёки 4,7 фоизи банкротликка оид, 186 таси ёки 2,1 фоизи корпоратив муносабатларга оид ишларни ташкил этган.
Судлар томонидан кўрилган ишлар сони ўтган йилга нисбатан 4917 тага ёки 138,1 фоизга кўпайган (ўтган йилда – 3559 та, 2022 йилда – 8476 та).
Ҳал этилган ишлар бўйича 442,6 млрд. сўм миқдоридаги қарз ва етказилган моддий зарарларни даъвогарлар фойдасига ундириш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларнинг фойдасига 59,1 млрд. сўм ундирилган.
Келгусида ҳам ҳар бир судья ва суд ходимлари одил судловни амалга оширишга, айниқса фуқаролир ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътиборини қаратади.
Вилоят судининг жамоатчилик
ва ОАВ билан алоқалар бўлими