“Навоийазот” АЖда Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган яна бир маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди
Жорий йилнинг 7 апрель куни Навоий вилоят суди судьялари томонидан “Навоийазот” АЖда Конституциявий қонун лойиҳасини мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган маърифий-ҳуқуқий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон-жамият -давлат энг аввало инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш давлатнинг олий мажбурияти этиб белгиланаётганлиги ва шу муносабат билан инсон ҳуқуқлари кафолатлари кучайтиралаётганлиги, инсон ва давлат ўртасидаги юзага келган ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши, ҳуқуқий таъсир чоралари мақсадга эришиш учун етарли ва мутаносиб бўлиши кераклиги белгиланаётганлиги ҳақида таъкидлаб ўтилди.
Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида илгариги “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган.
Конституциявий қонун лойиҳаси ҳуқуқий демократик кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, эркин бозор муносабатлари ва хусусий мулк устуворлигига асосланган иқтисодиётни қуриш, халқимизнинг тинч, обод ва фаровон ҳаётини таъминлаш, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш, миллий қонунчилик тизимини шакллантириш ҳамда мамлакатимиз ҳаётининг барча соҳаларида ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Конституциявий қонун лойиҳасида мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, юртимиз ва халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолатлар ўз ифодасини топмоқда. Ўзбекистон “ҳуқуқий давлат” деган конституциявий тамойил муҳрланмоқда.
Шунингдек тадбирда судьялар томонидан корхона ходимларининг Референдум ўтказилиши юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.
Навоий вилоят суди судьяси
Беҳзод Шерматов