Янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди
Маълумки, мамлакатимизда жорий йилнинг 30 апрель санасида муҳим ижтимоий – сиёсий воқеа яъни “Ўзбекистон Конституцияси тўғрсида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни умумхалқ референдум овозига қўйилади.
Жорий йилнинг 6 апрел санасида ўтказилган Учқудуқ тумани 18-сонли мактаб биносида мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари ҳамда ҳудуддаги “Навоий” маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси иштирокида Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиев ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ва жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Қурбоновлар томонидан “Янги Ўзбекистонда янги таҳрирдаги Конституцияси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.
Давра суҳбатида, янги Конститутцияга юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги ривожига хизмат қилиши, энг аввало эса “Инсон қадри учун” ғояси устувор йўналиш сифатида белгилаб қўйилганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси билан илк маротаба узлуксиз таълим тизими, унинг ҳар хил турлари ва шакллари, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ривожини таъминлаш давлатнинг вазифалари қаторидан жой олаётганлиги, давлат эндиликда нафақат умумий ўрта таълим, балки бошланғич профессионал таълим олишни ҳам бепул бўлишини кафолатлайди. Энг муҳим янгиликлардан бири бу – алоҳида таълим эҳтиёжларига эга бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ва тарбиянинг таъминланиши бўлди. Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган болалар учун таълим ташкилотларида инклюзив таълим ташкил этилади. Бу норма шундай нуқсонларга эга болаларимизнинг яккаланиб қолмаслиги, жамиятнинг тўлақонли аъзоси сифатида шаклланиши ва камол топиши учун жуда муҳимдир. Конституциявий қонунга мувофиқ олий таълим ташкилотларига академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқи берилмоқда. Олий таълим тизими билан боғлиқ масалаларнинг Конституция даражасида белгиланаётгани олий таълим жараёнига ташқи аралашувларни чеклаш, олий таълим сифати ва дунёда рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.
Тадбир якунида иштирокчиларга ўзларини қизиқтирган саволлари юзасидан тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Тарғибот тадбири савол-жавобларга бой бўлди.
Анвар Жумаев
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси