Навоий халқаро аэрапорти ишчи ходимлари билан янги таҳрирдаги Конституциянинг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституцияга киритилаётган Конституциявий ислоҳотлар юртимиздаги энг муҳим сиёсий жараёнлардан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича референдум жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказилади, айтиш жоизки, бу лойиҳа халқимиз томонидан энг кўп таклифлар билдирилган, халқаро экспертлар фикрлари инобатга олинган ҳужжат бўлди.

Навоий халқаро аэрапортида аэрапорт ишчи ходимлари билан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид референдум юзасидан учрашув ўтказилди.

Унда вилоят Оқила аёллар ҳаракати етакчиси А.Бобомуродова, ҳаракат аъзолари Г.Аслонова ва Навоий вилоят суди судьяси Г.Худойбердиевалар иштирок этди.

Конституциянинг янги таҳририга ҳар бир инсоннинг эмин-эркин яшаш кафолати сифатида тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда хусусан, аҳоли фаровонлигини ошириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, унинг қадр-қимматини янада юксалтириш ҳамда жамиятнинг бошқа соҳаларини ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, мамлакатимиз тараққиётини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.

Таъкидлаш жоизки, янги Конституцияда давлат ва инсон ўртасидаги муносабатларга оид ҳуқуқ ва мажбуриятлар ўз аксини топган, фуқаро ҳаёти давомида давлат билан бевосита ижтимоий муносабатга киришади, эндиликда улар ўртасидаги қонунчиликда мавжуд бўлган ноаниқликлар, тартибга солинмаган ҳолатлар фуқаро фойдасига ҳал қилиниши белгиланмоқда. Бу жараён инсон ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган бўлиб, келажакда келиб чиқадиган муаммоларга ечим топади.

Бундан ташқари, янги лойиҳада Ўзбекистон Республикасида ўлим жазоси тақиқлангани, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги белгиланди.

Бундан кўриниб турибдики, ҳар бир киритилаётган норма инсон қадри учун хизмат қилмоқда. 

 

Навоий вилоят суди судьяси

Г.Худайбердиева