Оилавий зўравонлик жиноятини содир этган шахсга нисбатан суд ҳукми ўқилди
Ўзбек халқи азалдан оилага муқаддас қадрият сифатида қарайди, Оила муносабатларининг ҳал қилиниши бош қомусимиз Конституциямизда ҳам алоҳида боб билан белгиланиши, давлатимиз томонидан ҳам оилага бўлган муносабатнинг муқаддас туйғу сифатида қаралишининг яна бир ифодаси десак янглишмаймиз. Жамиятимизда оилага шундай эътибор қаратилаётган бир пайтда оилавий зўравонликлар кўпайиб бораётганлигини кўришимиз мумикин. Оилавий зўравонликни ҳеч қандай шароитда оқлаб бўлмайди, чунки у инсоннинг асосий ҳуқуқларига, ҳаёти, соғлиги, шаъни, қадр-қиммати, эркинлигига даҳл қилади, Зўравонлик фақат жисмоний куч ишлатиш билан эмас, руҳий, ахлоқий, иқтисодий ва маиший босим кўринишларида номоён бўлиши ва оиланинг ҳар қандай аъзосига нисбатан қўлланилиши мумкин. Ҳақоратлаш, мажбурлаш, зўрлаш, иқтисодий чекловлар қўйиш, мунтазам руҳий қийноққа солиш каби ҳолатлар ҳам зўравонлик сифатида баҳоланади. Қонун фуқароларни зўравонликнинг ҳар қандай туридан ҳимоялайди. Жаҳон миқёсидаги статистика ва умумий тендинцияларга назар ташлайдиган бўлсак, оилавий зўравонликдан асосан аёллар ва болалар жабр кўрмоқда.
Гап шундаки А.А 2023 йил 11 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг қарорига кўра Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 592-моддаси 1-қисми ва 592-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бундан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан, тузалиш йўлига ўтмасдан 2024 йил 17 январь куни соат 10 ларда Хатирчи тумани, Тамабахрин маҳалласида турмуш ўртоғи Н.А билан тортишиб, жанжаллашиб қолиб, жанжал вақтида қасддан Н.Ага суд-тиббий экспертизасининг 22.01.2024 йилдаги 71-сонли хулосасига кўра чап томон бўйин соҳаси, ўнг қўл соҳасидаги, чап қўл тирсак соҳаларидаги қонталашлар кўринишидаги соғлиқни бузилишига олиб келмаган, 6 кундан кўп давом этмайдиган, озгина тез ўтиб кетадиган енгил тан жароҳати етказган.
Жиноят иши 2024 йил 23 апрель куни жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судида кўриб чиқилди ва А.Аб Ўзбекистон Республикаси ЖК 126/1-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 барвари миқдорида 10.200.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.
Шерали Хомидов,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси.