Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг навбатдаги сайёр суд мажлиси Хатирчи туман ИИБ биносида ташкил этилди
Сайёр суд мажлисида туман ИИБ пробация хизмати назорати остида жазони ўтаётган шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун моҳияти, Коррупция ва Одам савдоси жиноятлари учун қонунчиликда назарда тутилган жазо чоралари ҳақида тушунтиришлар бериб ўтишди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат фуқароларни иш билан таьминлаш, уларни ишсизликдан ҳимоя қилиш, шунингдек камбағалликни камайтириш чораларини кўриши ҳақида янги норма жорий этилгани, бу билан давлат ишсиз фуқароларни меҳнат бозорида талаби юқори касбларга ўргатиш ва аҳолини иш билан таьминлаш орқали камбағаллик даражасини пасайтириш мажбуриятини олаётгани таькидлади.
Бундан ташқари, Янги таҳрирдаги Конституция Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асосларини яратиб, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.
Хусусан, Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрсида”ги қонунига асосан, қонунийлик, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги ҳамда жавобгарликнинг муқаррарлиги, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари ҳисобланади.
Коррупция ва одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги қонунчилик ҳақида сўз юритилиб, иштирокчиларга, коррупция шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, худди шунингдек бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиши оқибатида келиб чиқиши, қонунда пора олиш, бериш ва пора олиш-беришда воситачилик қилганлик учун Жиноят кодексининг 210, 211 ва 212-моддаларида жиноий жавобгарлик, шунингдек, одам савдоси учун Жиноят кодексининг 135-моддасида жиноий жавобгарлик белгиланганини, мазкур жиноятни содир этганларга нисбатан содир этилган қилмишнинг тавсифланишига қараб озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкинлиги ҳамда коррупция ва одам савдосига оид бошқа маълумотлар ҳақида фуқароларга тушунтиришлар бериб ўтди.
Шерали Хомидов,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси.
Мақсуд Райимов,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди судьяси.