А Х Б О Р О Т

Одил судлов фаолиятининг очиқ-ошкоралигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини мастаҳкамлашда жамоатчиликнинг, шу жумладан, халк маслаҳатчиларининг суд ишларида фаол иштироки муҳим аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан, Навоий вилоят судлари судьялари малака ҳайъати томонидан Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан тасдиқланган “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида”ги Низомнинг 8-бобида белгиланган тартибга риоя этган ҳолда 2024 йилнинг май ойида жойлардаги ҳокимликлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда вилоят ва туман (шаҳар) судларига халқ маслаҳатчилари сайлови ташкил этилди.

Унга кўра, жорий йилнинг 6-10 май кунларида Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига 22 нафар ҳамда жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судларига 78 нафар, жами 100 нафар халқ маслаҳатчиси очиқ овоз бериш йўли билан икки ярим йил муддатга сайланди.


Навоий вилоят суди матбуот хизмати