Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби ва Навоий шаҳридаги 15-мактабда Навоий туманлараро маъмурий суди судьялари билан ҳамкорликда Конституциянинг 32 йиллигига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муаллифи халқ ҳисобланади, шу боис Конституция қабул қилинганлигини 32 йиллиги Республикамиз бўйлаб муносиб нишонланмоқда.

Бош қомусимизнинг давлат ва жамият ривожидаги ўрни, унинг аҳамияти, мазмун-моҳиятини тарғиб этиш, кенг жамоатчиликка етказишда судьялар ва суд тизими ходимлари фаол иштирок этиб, жойларда учрашувлар ташкил этилмоқда, бугунги Навоий шаҳар касб-ҳунар мактаби ва Навоий шаҳридаги 15-мактабда Конституция қабул қилинганлигига бағишланиб ташкил этилган маънавий тадбир ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди, тадбирдан кўзланган мақсад ўқувчилар Конституциянинг ғоя ва асосий тамойиллари мазмунини чуқур ўрганишлари, ҳаётлари давомида уни тўғри тадбиқ эта билишлари иборат.

Таъкидлаш жоизки, янгиланган Конституцияда ёшлар масаласи алоҳида урғу берилиб, аҳолимизнинг 18 миллиондан ортиғи ёшлар эканлиги, ушбу кўрсаткич 2040 йилга бориб, 25 миллионга етишини ҳисобга олиб, Конституцияда ёшларга оид қатор нормалар ўз ифодасини топган, алоҳида бир бобнинг оила, болалар ва ёшлар масаласига бағишлангани мамлакатимизда ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қанчалик эътибор қаратилаётганидан дарак беради.

Янги таҳрирдаги Конституцияга баён этилганидек, давлат ёшларга ғамхўрлик масаласида ўз зиммасига ғоят муҳим мажбуриятларни олиш билан биргаликда ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг амалга ошириш кафолатларини ҳаётга тадбиқ қилувчи механизмларни ишлаб чиқиши ва бажарилишини таъминлаши муҳимдир.

Зеро, мазкур конституциявий нормалар нафақат Ўзбекистон ёшлари манфаати, балки бутун жамиятимиз ва мамлакатимизнинг келгуси тақдири учун ниҳоятда аҳамиятлидир.

Бир сўз билан айтганда янги таҳрирда қабул қилинган Конституция Ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади.

Азиза Рўзиева,

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси

Зафар Тўхтаев

Навоий туманлараро маъмурий суди судьяси