“Навоийазот” АЖ биносида Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьялари Ф.Ҳамидов ва А.Баҳроновлар бошчилигида “Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари” мавзусида семинар ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кўрсатма хатига асосан Навоий вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан вилоят тизимидаги ташкилот, корхона ва идоралар билан меҳнат муносабатларига доир мавзулар юзасидан семинар машғулотлари ўтказиш ҳақида топшириқ хати берилган бўлиб шунга асосан семинар режаси ишлаб чиқилди.

Семинар режага мувофиқ 31.01.2025 йилда “Навоийазот” АЖда Меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш асослари мавзусида семинар йиғилиши ўтказилди.

Биламизки, 2022 йил 28 октябрда Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси янги таҳрирда қабул қилинди ва шунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Аввало айтишимиз керакки янги таҳрирдаги меҳнат кодексида ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилиш, мазкур муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни тартибга солиш борасида бир қатор янги нормалар киритилган.

Семинардан кўзланган асосий мақсад меҳнат шартномасини бекор қилишда иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, улар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш ва келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни олдини олиш мақсадида тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, семинар йиғилиш иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди.

 

Ҳамидов Феруз,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси

 

Баҳронов Азизжон,

Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси