Иштирокчиларга манфаатли бўлган семинар

Бозор иқтисодиёти шароитида рақобат муҳитининг ривожланиши, тадбиркорлик фаолиятини самарасиз бошқариш, “хуфёна бизнес”нинг ривожланиши ва бошқа бир қатор омиллар тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий ночорлигига сабаб бўлади.

Бугунги йиғилишда суд амалиётида тўловга қобилиятсиз деб топиш тоифадаги аризаларни судга тақдим этиш (давлат солиқ хизмати органлари ёки бошқа кредиторлар томонидан), суд муҳокамасида кўриб чиқишга тайёрлаш ва кўриб чиқиш, қабул қилинган суд хужжатларини ижро этилишида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонуни, Иқтисодий процессуал кодекси, “Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа қонун хужжатлари талабларига риоя қилиш аҳволи муҳокам қилинди.

Мазкур йиғилиш Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати ташаббуси билан вилоят ва Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари иштирокида Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят бошқармаси маъмурий биносида ўтказилди.

Йиғилишда Навоий вилоят прокуратураси, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Давлат активларини бошқариш агентлиги Навоий вилоят бошқармаси ва Навоий вилоят Давлат солиқ бошқармаси маъсуллари ва тугатиш бошқарувчилари қатнашди.

Йиғилишда Навоий вилоят иқтисодий судлар томонидан 2024 йилда 156 та ёки кўрилган ишлардан 3 фоизи тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар тоифасига тўғри келишини, тугатишга доир иш юритиш муддатлари бир йилдан ошган ишларни қонунда белгиланган муддатларда тугатиш чораларини кўриш ҳамда тўловга қобилиятсизлик ишлар бўйича чиқарилган хусусий ажримлар ижросини ўз вақтида таъминлаш юзасидан йўл харитаси тузилди.

Шунингдек, ижро жараёнида вужудга келган муаммолар ва уларнинг ечими ҳақида таклифлар берилиб, келгусида алоҳида эътибор қаратиладиган аҳамиятли масалалар белгилаб олинди.

 

 

Жакеев Сабит,

Навоий вилоят судининг судьяси