Навоий вилояти судлари томонидан яна бир яшил макон барпо этилди
Инсон соғлом бўлиши учун аввало, табиат соғлом, ҳаво мусаффо бўлиши керак. Кўчат экиб, боғ яратиш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини доирасида Навоий вилояти судларининг барча судья ва суд ходимлари томонидан Кармана тумани “Шибзон” МФЙ ҳудудида манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди.
Дастлаб кўчат экиш тартиби ва сирлари мутахассислар томонидан батафсил тушунтириб берилди. Шундан сўнг судья ва суд ходимлари кўчат ўтқазишга киришдилар. Мазкур манзарали дарахт кўчатларининг парвариши бўйича ҳам масъулиятни ўз зиммаларига олишди.
Дарахтлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, боғлар ҳосил қилиш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди. Энди улар агротехник талаблар асосида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.
Мазкур лойиҳа доирасида дарахт экиш акцияси вилоятимиз экологиясини тозалаш билан бирга атроф-муҳитни соғломлаштиришга хизмат қилади.
Навоий вилоят суди матбуот хизмати