Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Хатирчи тумани “Янгиробот” ҳамда “Галабек” махалла фуқаролар
йиғини биносида жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги “2025-йилда республика
маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини
олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-1-сон Қарори мазмун-моҳиятини фуқароларга етказиш ҳамда маҳаллаларда ёшлар,
аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида
содир этиладиган жиноятларнинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий
фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши
мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар
ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиш мақсадида тарғибот тадбирлари олиб
борилди.
Мамиров Шерзод,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси
Норбеков Аслиддин,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг тергов
судьяси