Навоий вилоят судлари ҳамда Навоий вилоят маъмурий судида “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилмоқда
Ҳашар халқимизнинг энг хайрли ва эзгу
амалларидан бири саналади. Зотан, айнан ҳашар йўли билан амалга оширилган
кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва тозалик ишлари боис шаҳару қишлоқларимиз
ўзгача чирой ва тароват касб этади.
Бугун эрта тонгдан судья ва суд ходимлари ҳам
озодалик ва поклик тадбирларида иштирок этиб, юртимиз ободлигига ўз ҳиссаларини
қўшмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 августдаги
516-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш ҳамда суд органларида ободонлштириш тадбирларини
амалга ошириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитар-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш
мақсадида Республикамизнинг барча
ҳудудларида, давлат ва жамоат ташкилотларида бўлгани каби Навоий вилояти, туманлараро, туман (шаҳар) судларида
ҳам “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари
ўтказилмоқда.
Меҳнаткаш халқимиз тозалик ҳамда ободонлаштириш
ишларига азалдан алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу боисдан ҳам ҳашар
меҳр-оқибат ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлайдиган восита ҳисобланади.
Аҳилликда, жамоавий меҳнатда ўзгача шукуҳ бор,
шижоат бор. Ўзи ишлаб турган идоранинг ободлиги учун меҳнат қилиш кишига сурур
бағишлайди. Шунинг учун ҳашарда барча судья ва суд ходимлари дилдан, фаол
иштирок этди.
Ҳашар давомида судлар ҳудудини, ён-атрофи ва ҳовлисини, ариқлар, кўча ва
йўлакларни тартибга келтириш, кўчатлар экиш, дарахтларни оқлаш ва бутлаш, хизмат
хоналарида санитария-гигиеник ишларини амалга оширилди.
Эътиборлиси шундаки, ҳамжиҳатлик ва кўтаринки
кайфиятда ўтган ҳашарда жамоанинг ҳар бир аъзоси фаол иштирок этиб, сидқидилдан
меҳнат қилди.
Навоий вилоят суди
матбуот хизмати