Навоий вилоят судида Конституциянинг 33 йиллигига бағишланган маърифий тадбир ўтказилди
Ўзбекистон
Республикаси Конституциясининг муаллифи халқ ҳисобланади, шу боис Конституция
қабул қилинганлигининг 33 йиллиги Республикамиз бўйлаб муносиб нишонланмоқда.
Бош қомусимизнинг
давлат ва жамият ривожидаги ўрни, унинг аҳамияти, мазмун-моҳиятини тарғиб этиш,
кенг жамоатчиликка етказишда судьялар ва суд тизими ходимлари фаол иштирок этмоқда,
вилоят судида ўтказилган Конституция қабул
қилинганлигига бағишланиб ташкил этилган маънавий тадбир ҳам кўтаринки руҳда
ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг
Конституцияси халқимизнинг сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг юксак намунаси бўлиб,
унда Янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича орзу-умидлари ва интилишлари акс
эттирилган. Шу боисдан, янги таҳрирдаги Конституция ижросини тўлиқ таъминлаш
мақсадида инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари амалга оширилиши
кафолатланиши бир вақтнинг ўзида уларни бузишга йўл қўйилмасликни, яъни
қонунларда белгиланган бурчлар бажарилишини талаб этади.
Бир сўз билан айтганда, Конституция – давлатимизнинг
бош қонуни, мамлакатимиз мустақиллигининг ҳуқуқий пойдевори, инсон ҳуқуқ ва
эркинликларининг кафолатидир.
Навоий вилоят
суди матбуот хизмати






