Навоий вилоят суди биносида шахсни ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу муассасаларда ётиши муддатини узайтириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди

Мазкур тадбирда соғлиқни сақлаш тиббий
муассасалар, прокуратура, ички ишлар органлари ҳамда “Адолат” социал демократик
партияси вакиллари, вилоят суди судьялари ва соҳага масъул ташкилотлар иштирок
этди.
Семинар давомида фуқароларни мажбурий
тартибда даволаш муассасаларига жойлаштиришнинг ҳуқуқий асослари, «Психиатрия
ёрдами тўғрисида»ги ҳамда «Аҳолини сил касаллигидан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни мазмун моҳияти, мазкур қонунлар талаби асосида
тиббий хулосаларни расмийлаштириш тартиби ҳамда суд амалиётида учраётган
муаммолар муҳокама қилинди.
Шунингдек, семинар давомида шахсни
ғайриихтиёрий тартибда психиатрия стационарига ҳамда сил касаллигига қарши
кураш муассасасининг ихтисослаштирилган бўлимига ётқизиш ёки унинг ушбу
муассасаларда ётиши муддатини узайтириш ҳақидаги аризаларни ўз вақтида ва тўғри
ҳал қилиш фуқарони малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатларидан
бири эканлиги, мажбурий даволаш чораларини қўллашда инсон ҳуқуқлари ва шаънини
ҳурмат қилиш, ҳар бир мазкур тоифадаги ишларни Ўзбекистон Республикаси
Фуқаролик процессуал кодекси талаблари асосида тез ва сифатли кўриб чиқиш
бўйича амалий тавсиялар берилди.
Мазкур семинар ягона ёндашувни таъминлаш
ҳамда аҳолининг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган ишлар самарадорлигини
оширишга хизмат қилади.