Оилавий низоларни олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг ўрни ва аҳамияти

Кармана туманида оилавий ажримларнинг олдини олиш ва маиший зўравонликка қарши курашиш масалаларига бағишланган навбатдаги оилавий муҳокама йиғилиши ташкил этилди.

Тадбирда Кармана туман ҳокими ўринбосари Н.Шомиева, туман прокурори З.Барноев, туман ички ишлар бўлими бошлиғи А.Икромов, жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси Б.Имомов, фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси У.Раупов, туман Адлия бўлими бошлиғи А.Холмуминов ҳамда маҳаллада фаолият юритаётган “Оилавий қадриятлар комиссияси” аъзолари иштирок этдилар.

Муҳокама жараёнида ажрим ёқасида турган ва низоли ҳисобланган 23 нафар оила, шунингдек тазйиқ ва зўравонликка йўл қўйган шахслар билан манзилли профилактик ишлар олиб борилди. Оилалардаги низоларнинг келиб чиқиш сабаблари чуқур ўрганилиб, маиший зўравонликнинг салбий оқибатлари юзасидан тушунтирилди.

Натижада 8 нафар оиланинг мавжуд муаммолари ижобий ҳал этилиб, оилалар сақлаб қолинди. Тадбир иштирокчилари томонидан бундай мулоқотларни мунтазам равишда ташкил этиш максадга мувофик.

 

Бобир Имомов,

Жиноят ишлари бўйича Кармана туман суди раиси

 

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси