Тергов судьяси лавозимининг жорий этилиши ислоҳотлар давоми
“2022 —2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”нинг 15-мақсадида «Хабеас корпус» институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, тезкор-қидирув ва тергов фаолияти устидан назоратни кучайтириш, фуқароларнингқадр-қиммати ва эркинлигини самарали ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини жорий этиш ва суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлашда судьялар ҳамжамияти органларининг ролини янада ошириш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, «ЯнгиЎзбекистон —янги суд» тамойили доирасида аҳолининг одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишни жадаллаштиришни, соҳага илғор халқаро стандартларни жорий этишни талаб этмоқда.
Суд ҳуқуқ ислоҳотларининг давоми сифатида 10 июнда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тезкор қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сонли Фармони яққол мисолдир.
Фармон билан 2025 йилнинг 1 январидан Тергов судьяси лавозими жорий этилиши белгиланди.
Фармонга кўра тергов судьяси зиммасига Ўзбекистон Республикаси ЖПКда кўрсатилган ишни судга қадар юритиш жараёнида суднинг қарори (ажрими) талаб қилинадиган процессуал ҳаракатлар бўйича суд ваколатларининг барчаси ўтказилиши, шунингдек тергов судьялари маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишларни кўриб чиқиши белгиланмоқда.
Тергов судьяси институти тарихига назар ташлайдиган бўлсак, Бу институт, айниқса, Францияда ўз тарихий илдизига эга бўлиб, давлат ва жамият ҳаётида мустаҳкам ўрин тутади ҳамда ишни судга қадар юритишда тортишув принципининг амал қилишини таъминлайдиган холис, мустақил институт намунаси сифатида намоён бўлади.
Бугунги кунда Бельгия, Греция, Ироқ, Испания, Нидерландия ва Хорватия давлатларида тергов судьялари ўз фаолиятини муваффаққиятли амалга ошириб келмоқда. Тергов судьяси институти ҳозирда бир қатор собиқ совет иттифоқи давлатларида ҳам, жумладан Литва, Молдавия, Эстония, Латвия, Украина, Қозоғистон, Грузия ва Қирғизистонда тергов судьяси институтини жорий этилган.
Дилобар Эргашева,
Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси.
Коррупцияни олдини олиш йўлидаги муҳим қадам
Сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида белгиланиб, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи, малакали тиббий ва таълим хизматлари, муносиб яшаш шароитлари билан таъминлаш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг имзоланиши ҳам сўнгги йиллардаги ислоҳотлар натижаларидан бири десак муболаға бўлмайди. Ушбу Қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, Қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходими томонидан ушбу Қонун талабларига риоя этилиши устидан назорат ушбу давлат органида ёки бошқа ташкилотда тузилган одоб-ахлоқ комиссияси томонидан амалга оширилади. Манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими томонидан мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисида хабарнома ҳамда эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисида декларация тақдим этиш орқали амалга оширилади. Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича кўрилган чораларни ўз ичига олиши, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг ва (ёки) унинг бевосита раҳбарининг (айрим ҳолларда, унинг ўринбосарининг) ўз қўли билан қўйилган имзоси ёки электрон рақамли имзоси билан тасдиқланиши керак. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг раҳбар ходими ҳамда махсус бўлинманинг раҳбари манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш учун масъул ҳисобланади. Давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар таркибий бўлинмасининг раҳбари мавжуд манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича ўз ваколатлари доирасида кўрилган чоралар тўғрисида махсус бўлинмага бир иш куни ичида ахборот тақдим этиши шарт. Махсус бўлинма кўрилган чораларнинг етарлилиги (тўғрилиги) тўғрисидаги масалани кўриб чиқиш учун ахборотни уч иш куни ичида одоб-ахлоқ комиссиясига тақдим этади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда, ушбу қарор қабул қилинганлиги ёки битим тузилганлиги натижасида олинган фойда битим бўйича олинган ҳамма нарсани қайтариб бериш тўғрисида талаб қўйилмаган ҳолда, суд тартибида давлат даромадига ўтказилади. Бунда ҳақиқий эмас деб топилган бундай битимнинг ижроси билан боғлиқ харажатларнинг ўрни манфаатлар тўқнашувига йўл қўйган шахснинг ҳисобидан қопланади. Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим ҳақиқий эмас деб топилганлиги натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин. Давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш юзасидан давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи ташкилотга, махсус ваколатли давлат органига ёки судга шикоят қилишга ҳақли .
Мазкур Қонуннинг қабул қилиниши давлат идораларининг коррупциянинг олдини олиш ва коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш бўйича масъулияти оширилишига, ижтимоий-иқтисодий, фуқаровий муносабатларда коррупциявий омилларнинг камайишига, давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олдини олишга хизмат қилади.
Шерзод Ғофуров,
Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси.
Тадбиркорларнинг мурожаатлари туну кун қабул қилинади
2024 йилнинг 30 май куни “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-200-сонли Президент Қарори қабул қилинди.
Мазкур қарорни қабул қилишдан кўзланган мақсад, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифларини бевосита ўрганиш, тадбиркорликни келгусида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб олиш бўйича ҳар йили ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини юқори савияда ташкил қилиш ҳисобланади.
Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш бўйича республика комиссияси 1-иловага мувофиқ таркибда тасдиқланиб, очиқ мулоқотни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирларни тезкор ва сифатли амалга ошириш, тадбиркорлар мурожаатлари ва таклифларини туну кун қабул қилиш ва умумлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, шунингдек, тадбиркорларнинг алоҳида масалаларини жойларда тезкорлик билан ҳал қилишни ташкил этиш Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди.
Шунингдек, Қарорга мувофиқ, ҳар йили 15 июндан бошлаб очиқ мулоқот ўтказилгунга қадар махсус электрон платформалар, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Cаll-марказ хизмати, ижтимоий тармоқлар ва сайёр қабуллар орқали тадбиркорларнинг мурожаатлари туну кун қабул қилинишини ташкил этиш, ҳар куни тадбиркорлар мурожаатларини эксперт гуруҳлари ва ҳудудий ишчи гуруҳларга юбориб ҳамда мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги йиғма маълумотларни Республика комиссиясига тақдим этиб бориш белгиланди.
Бундан ташқари, ҳудудларда тадбиркорлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳлар 2-иловага мувофиқ таркибда тасдиқланиб, уларга ҳар куни тадбиркорлардан келиб тушган индивидуал хусусиятга эга масалалар жойида ҳал қилинишини таъминлаш, ҳар ҳафта бириктирилган ҳудуднинг ҳар бир тумани (шаҳри)га чиққан ҳолда, тадбиркорлар билан сайёр қабуллар ташкил этиб, аниқланган тизимли муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни Республика штабига киритиб бориш вазифаси юкланди.
Шу билан бирга, мазкур Қарорга асосан тадбиркорлар билан бўлиб ўтадиган очиқ мулоқот натижалари, қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларини жойлаштириб бориш имконини берувчи “Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот” электрон платформаси ишга туширилиши қайд этилди.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур Қарорнинг қабул қилиниши тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини аниқлаб, уларни ижобий ҳал қилишга хизмат қилади.
Дилшод Турдиев,
Учқудуқ туман иқтисодий суди раиси.
Педагоглик фаолияти қонун ҳимоясида!!!
Даъвогар Ю.Ш.нинг жавобгар И.З га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик натижасида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъвоси 2024 йил май ойининг 07 куни кўриб чиқилди.
Аниқланишича даъвогар Ш.Ю судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар И.З 2023 йил 16 январда мактаб директори лавозимига тайинланган кунидан буён иш фаолиятига турли йўллар билан тўсқинлик қилиб жамоада нотинчлик келтириб чиқаришга уриниб келгани, жумладан 2023 йил декабрь ойида “Маданият” МФЙ Бозоржой қишлоғининг 22 нафар фуқароси томонидан юқоритурувчи давлат ташкилотларига унитарафбозликда, ўта қўполликда, андишасизликда, муомала маданияти йўқлигида, беҳурматликда, ўз мансабини суиистеъмол қилишда ва бир қатор асоссиз уйдирма ва бўҳтонлар билан шикоят аризаси ёзиб, маҳалла ва жамоа ичида қадр қимматини, аёллик шаъни, раҳбарлик обрўйини синдиришга урингани, бу ҳолат унга айни дамгача соғлигига қаттиқ таъсир қилиб келгани,бу вақтлар оралиғида бир неча марта шифокорга мурожаат қилгани, касалхонада ётиб даволангани, жавобгар маъмурий ҳуқуқбузарлик содир қилиши билан биргаликда маънавий зарар етказганлигини, ўзига етказилган маънавий зарарни 20.000.000 сўм деб баҳола жавобгар И.Здан 20.000.000 сўм маънавий зарарни ундириб беришни сўраган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича жавобгар З.И 2023 йил 16 январь кунидан бошлаб 25-сонли мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган Ю.Шнинг меҳнат фаолиятидан норози бўлиб, 21-сонли умумтаълим мактаб жойлашган “Маданият” МФЙ “Бозоржой” қишлоғи аҳолиси номидан турли давлат ташкилотларига шикоят аризаси ёзиб, шикоят аризасига 21-сонли умумтаълим мактабига қайта ишга кирмоқчи эканлигини айтиб, қишлоқ аҳолисига имзо қўйдириб, давлат ташкилотларига юборгани ҳолати бўйича жавобгар З.Ининг ҳаркатларида даъвогар Ю.Ига нисбатан туҳмат қилингани аниқланган.
Мазкур ҳолат бўйича жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг 2024 йил 06 февраль кунидаги қарорига асосан жавобгар И.З.Ўз.Р МЖтКнинг 40-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга Ўз.Р МЖтКнинг 33-моддасини қўллаб базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари, яъни 3.400.000сўм жарима жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасига кўра, маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қопланади, агар: зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса; зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш натижасида етказилган бўлса; зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса; қонунда назарда тутилган бошқаҳолларда.
Юқоридаги ҳолатлар ҳам норматив-ҳуқуқий ҳужатлардан келиб чиқиб даъвогарнинг даъвоси асосли бўлганлиги сабабли, даъвогар Ю.Шнинг жавобгар И.Зга нисбатан етказилган маънавий зарарни ундириш ҳақидаги даъвоси қисман қаноатлантирилиб, даъвогар Ю.Шнинг фойдасига етказилган маънавий зарар учун 1.500.000 сўм товон ундириш белгиланди.
Қисқа қилиб айтганда, мазкур даъво аризаси кўриб чиқишда дастлаб Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 06 январь кунидаги “Давлат божи тўғрисида”ги Қонуннинг 52– моддасида педагог ходимлар — касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ишлар юзасидан давлат божидан озод этилган деган нормани инобатга олиб, даъвогардан давлат божисиз даъво аризаси қабул қилиниб, унга етказилган маънавий зарар учун товон пуллари ўз вақтида ундириб берилиши таъминланди.
Баҳодир Бабақулов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси.
Меҳнат ҳуқуқининг кафолати таъминланди!!!
Даъвогар Хатирчи туман адлия бўлимининг фуқаролар Э.М, Б.Н ва Т.Мнинг манфаатида жавобгар Хатирчи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига нисбатан рағбатлантириш пулларини ундириш ҳақидаги даъвоси 2024 йил май ойининг 14 куни сайёр суд мажлисида Хатирчи туман “Дамариқ” МФЙ биносида кўриб чиқилди.
Аниқланишича, даъвогар Хатирчи туман адлия бўлими фуқаролар Э.М, Б.Н ваТ.Мнинг манфаатида судга мурожаат қилиб, унда жавобгар Хатирчи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан 31-сонли мактаб директори Э.Мга 2020-2021-ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баравари миқдорида 9.864.000 сўм, 2021-2022-ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баравари миқдорида 9.864.000 сўм, жами 19.728.000 сўм, мактабнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Б.Нга 2020-2021-ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида 4.932.000 сўм, Т.Мга 2020-2021-ўқув йили учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида 4.932.000 сўм рағбатлантириш тўловларни жавобгар Хатирчи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан ундириб беришни сўраган.
Судда аниқланган ҳолатларга кўра, Хатирчи туманида 2020-2021, 2021-2022 йиллар ўқув йилида 31-сонли мактаб ўқувчилари 100% олий таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлсада, мактаб директори М.Э.га меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 12 баравари миқдорида жами 19.728.000 сўм, мактабнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари Н.Бга 4.932.000 сўм ҳамда М.Тга 4.932.000 сўм миқдоридаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари тўлаб берилиши керак бўлсада тўланмаган.
Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 августдаги ПФ-6279-сон Фармонига асосан 2021 йилда меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 822.000 сўм этиб белгиланган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 831-сонли қарорига асосан 30.09.2019 йилдаги 823-сонли қарорига ўзгартириш киритилиб, 30-1-бандига кўра умумтаълим муассасалари битирувчиларининг олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кириш ҳамда ишга жойлашиш кўрсаткичлари асосида ҳар йили 1 февралга қадар ўтган йилги эришилган натижалардан келиб чиқиб, жамғарма маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасалар раҳбар ходимлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида: ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари -12 баравар, директор ўринбосарлари -6 баравардан; ўқувчиларининг 85-89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари-9 баравар, директор ўринбосарлари -4,5 бараваридан; ўқувчиларининг 80-84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари -6 баравар, директор ўринбосарлари -3 баравардан рағбатлантирилиши кўрсатилган.
Қарорнинг 30-2бандига кўра, Низомнинг 30-1 бандида назарда тутилган пул мукофотларини тайинлаш туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мурожаатига кўра ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг тегишлибуйруғи асосида амалга оширилади.
Мазкур тартиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.2022 йилдаги “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бекор қилиниб, Ўзбекистон Республакаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 831-сонли қарорига асосан 30.09.2019 йилдаги 823-қарорига киритилган 301 ва 302 –бандлари чиқарилган.
Гарчанд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2020 йилдаги 831-сонли қарорига асосан 30.09.2019 йилдаги 823-сонли қарорига киритилган 301 ва 302-бандлари чиқарилган бўлсада, Президент қарорига асосан мактаб директори ва директор ўринбосарларини мукофотлаш тартиби бекор қилинмаган.
Суд юқоридаги ҳолатлар ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб, даъво асосли бўлгани боис даъвони қаноатлантириб, жавобгар Хатирчи туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимидан даъвогарлар Э.Мнинг фойдасига 19.728.000 сўм, Б.Ннинг фойдасига 4.932.000 сўм, даъвогар Т.Мнинг фойдасига 4.932.000 сўм жами 29.592.000 сўм рағбатлантириш пулларини ундириб беришга қарор қилди.
Бир сўз айтганда, судда қонун устуворлиги таъминланиб, йиллар давомида тўлаб берилмаган рағбатлантириш пуллари суд тартибида ундириб бериш таъминланди.
Баҳодир Бабақулов,
Фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман суди раиси.
Навбатдаги очиқ мулоқот тафсилотлари
Кармана туманлараро иқтисодий суди ва Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судлари томонидан Хатирчи тумани “Мустақиллик” ва “Парахун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги фуқаролар ва тадбиркорлар билан туманнинг 27-сонли умумий ўрта таълим мактаби биносида очиқ мулоқот тарзида учрашуви ўтказилди.
Дастлаб тадбир иштирокчиларига мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун моҳияти ва суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган сунги ислоҳотлар билан таништирди.
Шунингдек, тадбир даъвомида иштирокчилардан тушган саволларга тегишли жавоблар берилди.
Акбар Хамидов,
Кармана туманлараро иқтисодий суди раиси.
Насиба Тўраева,
Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди судьяси.
Судья ва ёшлар учрашуви
Дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 60 фоиздан ошади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.
Шу аснода жорий йилнинг 5 июнида жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси бошчилигида, шаҳар суди судьялари томонида Навоий юридик техникуми ўқитувчи ва талабалари иштирокида маънавий маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Республикада ёшларга оид сиёсатнинг мазмун моҳияти, мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, тардбирда бугунги кунда ўқитувчи ва ўқувчилар, ёшлар томонидан содир этилаётган жиноятларни таҳлилига ҳа тўхталиб, бу каби салбий оқибатлар келиб чиқишини олдини олиш учун келгусида қилиниши лозим бўлган масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан ташқари, талабларга Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган янги қонун ҳужжатларининг мазмун моҳияти ҳақида маъруза қилиниб, уларни амалиётда қўллаш юзасидан фикр мулоҳазалар ҳам тингланди.
Хулоса қилиб айтганда, илгари сурилаётган ёшлар сиёсатига оид давлат дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида ёшларимизнинг таълим-тарбия олиши борасида, уларнинг Ватанимиз тараққиётидаги масъулияти ва ўрнини оширишда, фуқароларимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, уларни қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалирида бир қатор натижаларга эришиш имконини беради.
Баҳодир Алиқулов,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси.
Дилобар Пардаева,
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди судьяси.
Фуқаролик ишлари бўйича судлар “Ўзбекистон почтаси” АЖ вакиллари билан семинар ўтказди
Гибрид почта буюртмачи (юридик шахс) почта операторига жўнатиладиган электрон шаклдаги ҳужжатни олувчи ва жўнатувчининг манзиллари билан юборади. Улар олувчига яқин жойлашган почта алоқаси бўлимида қоғозда чиқарилади ва конвертларга жойланади ҳамда энг қисқа муддат ичида етказиб берилади. Бу минглаб хатларни юбориш учун қулай. Ҳар бир ҳужжатни чоп этиш, сотиб олиш, қадоқлаш ва почта бўлимига бориш вақтини тежайди.
Судлар ўзининг иш фаолиятида почта алоқаси объектлари тармоғи орқали йўлланадиган хат-хабарар, хабарномалар, чақирув қоғоғлари ва бошқа юридик хужжатларни етказиб бериш ҳамда етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими “Гибрид почта” хизматидан кенг фойдаланиб келмоқда ва бу ўзининг самарасини ҳам бермоқда.
Жумладан, судда тараф ўзини чақиртирилганлигини билганлиги ва судда иштирок этиб ўзининг тушунтиришларини бериб, важларни келтириши учун тарафларни суд мажлисига телефоннограмма, хат, факс орқали чақиришдан ташқари уларни почта алоқа хизмати томонидан суднинг чақирув қоғозини етказиб берилганлиги катта аҳамият касб этади.
Шунинг учун бу борада ҳамкорлик алоқаларини янада жонлаштириш ва ҳар бир судга келган фуқарони суд мажлиси ҳақида унга қулай бўлган вақтда тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлаб бериш мақсадида жорий йилнинг 31 май куни вилоятдаги барча фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари, судья ёрдамчилари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг ҳудудий бошқармаси ва уларнинг бўлимлари масъул ходимлари иштирокида шу ҳақда давра суҳбати ташкил қилинди.
Ўтказилган тадбирда бу борада судлар ва почта алоқа ҳизмати бўлимларида суд чақирув қоғозлари, почта жўнатмаларини етказиб беришда юзага келаётган муаммолар хусусида атрофлича тўхталиб, фуқароларга судлар томонидан уларни судга ўз вақтида келиши ва ишга тайёрланиш учун етарли вақтга эга бўлишини мўлжаллаб топширилиши алохида эътибор берилиши, бунда почта алоқа бўлимларни топширилувчига ҳужжатни етказиш, судга эса суд чақирув қоғозини гибрид почта орқали юборишни таъминлаш лозимлиги яна бир бор тавсия берилди.
Шу билан бирга давра суҳбатида почта алоқа ҳизмати ходимларининг бу борада юзага келаётган тушунмовчиликлар юзасидан тегишли тушунтиришлар берилди.
Почта алоқа хизматлари билан бу каби тадбирларни мунтазам ўтказиб боришга келишиб олинди, зеро бунинг асносида биринчи навбатда фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини турганлиги барчамизга алоҳида масуълият юклайди.
Ихтияр Касимов,
Навоий вилоят суди расининг ўринбосари.
Кармана туманида ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари
Вилоят суди раҳбарияти бошчилигида бўлиб ўтган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасига доир бир қанча мурожаатлари тингланиб, аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, қолган мурожаатларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Бу каби сайёр қабуллардан кўзланган асосий мақсад, фуқароларни узоқ вақт давомида ўз ечимини топмай келаётган суд-ҳуқуқ соҳасига доир муаммоларига қонуний ечим топиш орқали халқимизни рози қилиш ва қонун устуворлиги таъминлаш орқали одил судловга эришишидан иборатдур.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган 2024 | Навоий вилоят суди