Қидирув:

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари

Ўзбекистон маҳаллалар уюушмаси Навоий вилоят бошқармаси биносида  жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди томонидан жиноят ҳамда ҳуқуқбузарлик олдини олиш мақсадида сайёр суд мажлиси ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

Сайёр суд мажлисида жиноят содир этган бир нечта шахсларга нисбатан бўлган ишлар кўриб чиқилиб, сайёр суд мажлиси иштирокчилари гувоҳлигида суд қарорлари эълон қилинди.

Бундай сайёр суд мажлисларини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, жиноят кўчасига кириб қолган ёки жиноят содир этишга мойиллиги бўлган шахсларга жиноят учун жазо муқаррарлигини эслатиш ва шу орқали келиб чиқиши мумкин бўлган салбий оқибатларни олдини олишдан иборатдир.

Шунингдек,  жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар суди раиси  Б.Алиқулов маҳаллалар уюушмаси раҳбарияти, прокуратура ходимлари, адвокатлар, маҳалла раислари ва фуқаролари иштирокида  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳақида сўз юритиб, ушбу Фармон келгусида Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, ҳуқуқий демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини қуришдаги муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида судьялар томонидан йиғилганларга ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий соҳага оид саволларига жавоб берилди.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

Навбаҳор туманида ўтказилган тарғибот тадбири тафсилотлари

Нурота туман ҳокимлиги биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси Б.Джумаев, фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг раиси А.Хамраевлар томонидан тумандаги корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида суд ҳуқуқ соҳасида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, уларнинг мазмун моҳияти ва аҳамияти тўғрисида маърузалар қилинди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интелект технологияларни жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-теҳника таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-140-сонли Фармонининг мазмун моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.

Мазкур Фармон билан судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш мақсадида келгусида суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш «Рақамли суд» концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш белгиланмоқда.

Фармоннинг 3-бандига кўра, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига қулайликлар яратиш ҳамда суд ишларини кўришни соддалаштириш мақсадида «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш белгиланмоқда. «Рақамли суд» концепциясини амалга ошириш доирасида:

-судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

ишда иштирок этувчи шахслар суд биносига ташриф буюрмайди ва суд муҳокамаларида масофадан туриб иштирок этади;

тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга суд жараёнларида ишга доир барча материаллар билан электрон шаклда танишиш имконияти яратилади;

суд харажатлари электрон шаклда ҳисобланади ва тўланади, шунингдек, ижро варақалари автоматик равишда ижрога юборилади;

суд ишлари замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон тарзда юритилади;

сунъий интеллект ёрдамида суд мажлиси баённомалари реал вақт режимида матн шаклида тайёрланади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

Фармонга кўра,  2025 йил якунига қадар, тажриба тариқасида Тошкент шаҳрида «Рақамли суд» концепцияси асосида иқтисодий, фуқаролик ва маъмурий низоларни кўришга мўлжалланган суд мажлиси заллари ташкил этиш, икки ой муддатда «Рақамли суд» концепцияси доирасида кўриладиган низолар бўйича ишлар тоифасини тасдиқлаш ҳамда  тажриба натижалари асосида «Рақамли суд» концепциясини 2026-2027 йилларда босқичма-босқич республиканинг барча судларида татбиқ этиш белгиланди.

Шунингдек, мазкур фармон билан иқтисодий судларни мақбуллаштириш орқали туманлараро, туман, шаҳар иқтисодий судларини тугатиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар фаолиятини йўлга қўйиш белгиланган.

Иқтисодий судлар тузилмасини мақбуллаштиришг орқали уларнинг фаолияти самарадорлиги ошади ва ягона суд амалиёти шаклланади.

Фармоннинг 6-бандига кўра:

– 2025 йил 1 декабрдан бошлаб фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформасини ишга тушириш;

-2025 йил якунига қадар суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастурини яратиш;

– 2026 йил 1 январдан бошлаб «my.sud.uz» интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчини яратиш, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотларини автоматик етказиш;

– 2026 йил 1 мартдан бошлаб фуқаролик, маъмурий, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар бўйича дастлабки суд маълумотларини фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олиш имкониятини яратиш;

– 2026 йил якунига қадар фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги «Шахсий кабинет» платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версиясини ишлаб чиқиш белгиланган.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратилади, оворагарчиликларнинг олди олинади, уларнинг вақти ва пул маблағларини тежалади ҳамда одил судловнинг самарадорлиги, шаффофлиги ва холислиги таъминланади.                                                          

 Джумаев Бекзод Абдувохидович,

                                               Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси

 

Хамраев Акрам Абдурашидович

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди раиси

Навбаҳор туман судлари томонидан ташкил этилган тарғибот тадбирида иштирокчиларга Президент Фармонининг мазмун моҳияти ҳақида тушунтириш берилди

Суд тизимини ислоҳ қилиш, шунингдек, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, рақамлаштириш ишларини изчил давом эттириш, судларнинг моддий-техник таъминотини яхшилаш ҳамда “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августда “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-140-сонли Фармони қабул қилинди.

Фармонда, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш, Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш, иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш, “Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш белгиланди.

Мазкур Фармонинг мазмун-моҳиятини, аҳолига, корхона ва ташилотлар, ўқув муассасалари ходимлари эътиборига етказиш мақсадида жорий йил 2 сентябрь куни Навбаҳор туманидаги 2-полтехникумда таълим муассасаси ходимлари ва ўқувчилари билан жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди, Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди ва фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди судьялари иштирокида учрашув ўтказилди.

Тадбирда йиғилганларга Фармоннинг мазмун-моҳияти, шунингдек, коррупция, одам савдоси ва аёлларга нисбатан таъзйиқ каби жиноятларга қарши курашиш ва жиноятларни олдини олиш чоралари юзасидан тушунтириш берилди.

 

Алишер Сайдуллаев,

Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман судининг раиси

 

Бекзод Джумаев,

Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг раиси

 

Алишер Бахромов,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг судьяси

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан ўтказилган тарғибот тадбири тафсилотлари

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди томонидан “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ биносида сайёр суд мажлислари ўтқазилиб, йигирмага яқин фуқаролик ишлари кўрилди ҳамда “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳодимлари иштирокида жорий йилнинг 21 август куни “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганлиги муносабати билан давра йиғилиши ўтқазилиб, йиғилиш давомида давлатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, аввало инсон қадрини улуғлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муҳимлиги ҳамда 140-сонли Фармонининг мазмун моҳияти бўйича батафсил маълумот бериб ўтилди.

 

Умиджон Раупов,

Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг раиси

Судлар фаолиятига замонавий технологияларни жалб этиш ва рақамлаштириш давр талаби

Сўнгги йилларда давлатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Ушбу ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад, аввало инсон қадрини улуғлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборатдир.

Бундан ташқари, Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, одил судловга эришиш йўлида ҳам бир қанча ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 21 август куни “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинганлиги ҳам, суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг узвий давомидир.

Мазкур Фармонга кўра, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш;

Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш.

Рақамли суд” концепциясини амалга ошириш доирасида:

судга ариза беришдан олдин сунъий интеллект ёрдамида суд муҳокамасининг тахминий натижаси ҳамда сарфланадиган харажатлар шакллантирилади;

мурожаатлар судга электрон шаклда юборилади;

суд ҳужжатлари лойиҳалари автоматик шакллантирилади.

Бундан ташқари, Фармонга кўра, 2025 йил 1 декабрдан фуқаролар, адвокатлар, юристлар, судьялар учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш платформаси ишга туширилади.

2025 йил якунигача суд ҳужжатларини автоматик тайёрлаш махсус ахборот дастури яратилади.

2026 йил 1 январдан “my.sud.uz” интерактив хизматлар порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модулини жорий этиш, бунда сунъий интеллект асосида ишлайдиган виртуал маслаҳатчи яратилади, ҳуқуқий мурожаатларга жавоб бериш ҳамда суд маълумотлари автоматик етказилади.

2026 йил якунигача фуқароларга одил судловга эришишда қулай имкониятлар яратиш мақсадида 5 та янги интерактив хизматларни йўлга қўйиш, шунингдек, суднинг ахборот тизимидаги “Шахсий кабинет” платформасининг фойдаланувчилар учун янада қулай бўлган янги версияси ишлаб чиқилади.

Мазкур Фармоннинг қабул қилиниши нафақат, судья ва суд ходимларига, балки судга мурожаат қилмоқчи бўлган фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига ҳам қулайлик яратди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, амалга оширилаётган ислоҳотлар нафақат суд ҳокимиятининг мустақиллигини ошириш, балки инсонларнинг оғирини енгил қилиб, уларнинг судга бўлган ишончини янада кучайтиришдан иборатдир.

 

Дилшод Турдиев,

Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси

Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида ўтказилган семинар тафсилотлари

Ўзбекистон Савдо-Саноат палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасида Навоий вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари С.Жакеев, Н.Умаров, Ш.Қодиров, Л.Тошмуродов, Кармана туманлараро иқтисодий суди судьялари, медиаторлар, тижорат банклари мутахассислари, Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи иштирокида семинар йиғилиши ташкил этилиб, тадбир давомида медиация тартиб-таомили ва медиатив келишув, “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тадбир давомида семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологиларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 140-сонли Фармонининг мазмун моҳияти бўйича маълумот бериб ўтилди.

 

Нурбек Умаров,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Сабит Жакеев,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Шуҳрат Қодиров,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Лутфулла Тошмуродов,

Навоий вилоят судининг судьяси

 

Фахриддин Бахронов,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

 

Хамидулло Саъдуллаев,

Кармана туманлараро иқтисодий судининг судьяси

МИЛЛИЙ СУД ТИЗИМИ ТАРИХИЙ БОСҚИЧГА ҚАДАМ ҚЎЙМОҚДА

Президентимиз “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ушбу ҳужжатда белгиланган вазифа ва қоидалар миллий суд тизимимизда мутлақо янги давр бошланаётганидан дарак беради.

Аввало, кўриладиган ишлар “Рақамли суд” концепцияси асосида тўлиқ электронлаштирилиши соҳада тарихий қадам ҳисобланади. Бу фуқароларга ҳужжатлардан нусха олиш, суд ишлари мазмуни билан танишиш, аризаларнинг судловга оидлигини, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларни онлайн текшириш имконини беради.

Сунъий интеллект технологиялари нафақат мамлакатимиз, балки замонавий дунё учун ҳам мисли кўрилмаган янгилик саналади. Ундан одил судловда фойдаланиш ривожланган давлатлардагина йўлга қўйилган тажриба эканини ҳисобга олсак, мамлакатимиз учун улкан сиёсий ирода сифатида баҳолаш мумкин.

Эндиликда, суд харажатларини ҳисоблаш, суд муҳокамасининг тахминий натижасини олдиндан ҳисобга олиш, мурожаатларни электрон юбориш, суд мажлиси баённомаларини реал вақт режимида тайёрлаш каби имкониятлар эшиги очилмоқда.

Фармон билан “Рақамли суд” концепциясини амалиётга татбиқ этиш ҳам кўзда тутилмоқда. Бунда юртдошларимизга маҳкамаларда масофадан, онлайн иштирок этиш имкони яратилади. Махсус my.sud.uz порталида фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш модули ишга туширилади. Бу орқали юртдошларимиз виртуал ҳуқуқий маслаҳатчи ёрдамидан фойдаланиш имконига эга бўлади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви ҳам тартибга солинмоқда. Хусусан, санкциялар ва мажбурлов чоралари бўйича тергов ва суд органлари ахборот тизимлари интеграция қилинади. Бунда, аввало, маъмурий жазо қўллаш ваколатига эга вазирлик ва идоралар томонидан ҳужжатларни судга тақдим этиш тўлиқ электронлаштирилади.

Замонавий дунёда амалиётни илм-фанга уйғунлаштирмай туриб, тараққиётга эришиб бўлмайди. Шу жиҳатдан “Кибер ҳуқуқ” йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда суд ходимларининг рақамли саводхонлигини ошириб бориш мақсад қилинаётгани айни муддао.

Яна бир жиҳат. Фармон билан иқтисодий суд тизими мақбуллаштирилиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида туманлараро иқтисодий судлар ташкил қилинмоқда. Бу тадбиркорлар ўз фаолиятида дуч келадиган ҳуқуқий муаммоларда судга мурожаат қилишнинг қулайроқ усулидан фойдаланишга замин яратади.

Соҳани рақамлаштиришнинг ташкилий шакллари ҳам белгилангани эътиборга молик. Яъни, бундан буён суд органларининг моддий-техник базасини шакллантириш, янги бинолар қуриш ва таъмирлашда “Рақамли суд” тамойили ҳисобга олинади.

 

Баходир Алиқулов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг раиси

 

Дилобар Пардаева,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг судьяси

 

Суннатжон Болтаев,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

 

Улуғбек Исмаилов,

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг тергов судьяси

Олий суд тизмида ҳам мамлакатимиз Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан байрам тадбири ўтакизилди

Тантанали маросимда ҳудудий судлар жамоалари ҳам видеоконференц-алоқа орқали иштирок этдилар.

 

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ва Судьялар олий кенгаши раиси Холмўмин Ёдгоровлар байрам иштирокчиларини самимий қутлаб, бу йилги истиқлол тантаналари «Ватан учун, миллат учун, халқ учун!» бош ғояси асосида нишонланаётганлигини, бу ғоя судлар фаолиятида ҳам ўзининг теран ифодасини топиши учун ҳар бир судья ва суд ходими фаолиятини ушбу мезонлар асосида ташкил этиши лозимлигини таъкидладилар.

 

Олий суд раиси давлат раҳбарининг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги Фармонига биноан тақдирланган бир гуруҳ соҳа вакилларини самимий қутлади. Жумладан, Навоий вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси Рохила Худайбердиевага «Шуҳрат» медали тантанали равишда топширилди.

 

Тадбирда бир гуруҳ фахрийлар, судьялар ва ходимлар Олий суд раисининг Фармойиши билан таъсис этилган «Бенуқсон хизмати учун» кўкрак нишони билан тақдирланди. Жумладан, Навоий вилоят суди раиси Абдулло Аллаев ҳам ана шундай эътирофга сазовор бўлди.

 

Шунингдек, тадбир сўнгида вилоят суди раиси томонидан вилоят судларида фаолият юритиб келаётан бир гуруҳ судья ва суд ходимлари “Фахрий ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Навоий вилоят суди матбуот хизмати

Зарафшон шаҳрида ўтказилган тарғибот тадбири тафсилотлари

Зарафшон шаҳридаги “Кончилар” МФЙда жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар суди тергов судьяси Д.Эргашева, Зарафшон туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Ғофуровлар томонидан ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилиб, тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 августдаги ҳамда “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йилнинг 3-сентябрдаги қарорларига асосан судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этилиши замирида, судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имкони фуқароларга амалда яратиб берилганлиги, соҳадаги барча ислоҳотлар бир нарсага – судларда очиқлик, адолат устуворлигини таъминлашга қаратилганлиги юзасидан тушунтириш берилди.

Жумладан, ушбу ислоҳотларни давомчиси сифатида, 2025 йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 140-сонли Фармони қабул қилинди.

Шунингдек, ўтказилган мазкур тадбир жараёнида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 140-сонли Фармони юзасидан батафсил маълумот берилиб ўтилди.

 

Дилобар Эргашева,

Жиноят ишлари бўйича Зарафшон шаҳар судининг тергов судьяси

 

Шерзод Ғофуров,

Зарафшон туманлараро иқтисодий судининг раиси

СУД ТИЗИМИДАГИ ИСЛОҲОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Суд тизими мустақил бўлмас экан, жамиятимизда ривожланиш бўлмайди, Янги Ўзбекистонда ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади. Қанчалик қийин бўлмасин, суд тизимидаги ислоҳотларимизни албатта давом эттирамиз.

Ш.М.Мирзиёев.

 

Ўтган давр мобайнида Ўзбекистонда барча соҳалар қатори суд-ҳуқуқ йўналишида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Мазкур йўналишнинг муҳим бир қисми бўлган суд тизимидаги илоҳотлардан кўзланган асосий мақсад суд ҳокимиятини чинакам мустаққилигини таъминлаш, суд тизимини такомиллаштириш, уни том маънодаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячисига ва адолат қўрғонига айлантириш ҳисобланади.

Дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада кенгроқ жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 30 августдаги ҳамда “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йилнинг 3-сентябрдаги қарорларига асосан судлар фаолиятида замонавий технологияларни кенг жорий этилиши замирида, судга мурожаат қилишни эркинлаштириш, одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш имкони фуқароларга амалда яратиб берилди.

Соҳадаги барча ислоҳотлар бир нарсага – судларда очиқлик, адолат устуворлигини таъминлашга қаратилмоқда.

Ушбу ислоҳотларни давомчиси сифатида, 2025 йил йил 21 август куни Ўзбекистон Республикаси ПрезидентинингСудлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 140-сонли Фармони қабул қилинди.

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда рақамлаштириш жараёнларини жадаллаштириш, шунингдек, судларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб беришнинг келгуси йиллардаги устувор мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди:

-биринчидан, суд ишларини юритишда қоғоз шаклидан воз кечиш мақсадида “Рақамли суд” концепцияси асосида ишларнинг юритилишини босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;

-иккинчидан, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатиладиган интерактив электрон хизматлар турларини ошириб бориш, суд ҳужжатларидан нусха олиш, суд ишлари билан танишиш, аризанинг судга тааллуқлилиги ва судловга тегишлилигини аниқлаш, сунъий интеллект ёрдамида суд харажатларини ҳисоблаш имкониятини яратиш, шунингдек, суд томонидан тақиқланган манба ва контентларнинг электрон реестрини юритиш;

-учинчидан, судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш учун зарур техник инфратузилма яратиш, шунингдек, ушбу йўналишдаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

-тўртинчидан, Олий суднинг ахборот тизимлари негизида суд ҳужжатлари архиви модулини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

-бешинчидан, судлар фаолиятини рақамлаштириш бўйича «Кибер ҳуқуқ» йўналишида илмий тадқиқотлар ўтказиш, шунингдек, судьялар ва суд аппарати ходимларининг рақамли саводхонлиги ва малакасини доимий ошириб бориш;

-олтинчидан, иқтисодий судлар тузилмасини оптималлаштириш орқали уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш ва ягона суд амалиётини шакллантириш;

-еттинчидан, “Рақамли суд” концепцияси асосида босқичма-босқич суд мажлиси залларини ташкил этиш ҳамда аҳоли ва судьялар учун қулай ва замонавий шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, судьялар ва суд ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш.

Адолатли қарорлар қабул қилишга қодир бўлган, мустақил, турли хил таъсирларга қарши тура оладиган юксак малакали, ҳаёт тажрибасига эга судьялар корпусини шакллантириш бугунги кун талабидир. Мамлакатимиз раҳбари ўз маърузасида суд ходимлари олдига бу борада қатъий ва адолатли мезонларни белгилаб берди, яъни судьянинг онгида – адолат, тилида – ҳақиқат, дилида- поклик бўлиши кераклигини таъкидлади.

Суд ҳокимиятини чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини ошириш суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.

 

Лутфулла Тошмуродов,

Навоий вилоят судининг судьяси

Skip to content