Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди томонидан ўтказилган сайёр суд ҳамда ҳуқуқий тарғибот тадбири тафсилотлари
Жиноят ишлари
бўйича Хатирчи туман суди томонидан навбатдаги сайёр суд мажлиси туманнинг
“Янгиработ” маҳалла фуқаролар йиғини биносида ўтказилди. Сайёр суд
мажлисида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми ҳамда ЖКнинг
266-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахсларга
нисбатан жиноят иши кўриб чиқилиб, жабрланувчи ва судланувчиларнинг ўзаро
ярашиб олишганлигини, судланувчилар томонидан жабрланувчиларга нисбатан
етказилган зарарнинг ўрни қопланганлиги ҳамда жабрланувчиларнинг
судланувчиларга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олиб, Ўзбекистон
Республикаси ЖКнинг 66-1-моддасига асосан судланувчилар жавобгарликдан озод
этилиб, уларга оид жиноят ишлари иш юртишдан тугатилди. Бундан сайёр суд
мажлисларини ўтказишдан асосий мақсад, фуқароларга қонун устиворлиги, жиноят
учун жазо муқаррарлиги ва унинг ҳуқуқий оқибатларини етказиш. Сайёр суд якунида
йиғилиш иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг янги қабул қилинган
қонулари, мавжуд бўлган қонунларга киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар,
шунингдек суд тизмида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тушунтиришлар
берилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 августдаги
«Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали
одил судловга эришиш даражасини ошириш ҳамда суд тизимининг моддий-техник
таъминотини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони
мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Бундан ташқари йиғилиш иштирокчиларига
оилавий (маиший) зўравонлик ва шаҳвоний шилқимлик қилиш билан боғлиқ жиноят
ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида қонун устиворлиги, ушбу
жиноят ва ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқарралигитўғрисида ҳам тушунтиришлар
бериб ўтилди. Оила — жамиятнинг асосий таянчи эканлиги ва унинг мустаҳкамлиги
мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этиши, оилавий зўравонлик, тазйиқ
ва ҳақорат ҳолатлари олдини олиш, бундай ҳолатлар жавобгарликка сабаб бўлиши, сўнгги йилларда
қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар, хусусан, Жиноят ва Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексларга қўшимчалар киритилиб, энди нафақат жисмоний, балки
руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳам қонун бузилиши сифатида баҳоланиши,
шунингдек, жабрланувчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳимоя ордери
институти жорий этилганлиги, бунинг натижасида зўравонлик ҳолатлари фақат оила
ичидаги “шахсий иш” сифатида эмас, балки жамият манфаатларига зид ҳуқуқбузарлик
сифатида баҳоланиши ва жавобгарликнинг муқаррарлиги тўғрисида тушунтириш ишлари
олиб борилди.
Шерзод Мамиров,
Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси