Туман ҳудудидан олисда жойлашган жиноятчилик борасида қизил ҳудудга кирган “Боздун” ОФЙда ўтказилган сайёр учрашув тафсилотлари
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси А.Курбонов, тергов
судьяси Ш.Хомидов фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман суди раиси А.Жумаев ва
туман иқтисодий суди раиси Д.Турдиевлар иштирокида, Учқудуқ туман “Боздун” ОФЙ
биносида ўтказилган сайёр учрашувда суд ҳуқуқ соҳасидаги сўнги ислоҳотлар, янги
қабул қилинган қонунлар шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025
йил 3 январдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз оила муҳитини
яратиш ва ҳуқуқбузарликнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада
ошириш бўйича чора тадбирлар тўғрисидаги” ПҚ-1-сонли қарори мазмун моҳияти
юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, туман суди судьялари томонидан сайёр қабулга келган
фуқароларнинг масалалари тингланиб муамолар бўйича жойида ўрганилиб, уларга
ҳуқуқий маслаҳатлар бериб ўтилди.
Қурбонов Акмал,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси
Хомидов Шерали,
Жиноят ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг тергов
судьяси
Жумаев Анвар,
Фуқаролик ишлари бўйича Учқудуқ туман судининг раиси
Турдиев Дилшод,
Учқудуқ туман иқтисодий судининг раиси