Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев: “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупсиянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак”, деб ҳақли равишда таъкидлайди, ушбу юқорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоят судларида фаолият олиб бораётган судья ва суд аппарати ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Таъкидландики, суд тизимида коррупцияни олдини
олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг
2017-йил 30-августдаги “Ўзбекистон Республикаси судлари судяларининг одил судловни
амалга оширишдаги ва суд ходимларининг хизмат вазифаларини бажаришдаги фаолияти
давомида муайян ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик учун ҳақ (пора) таклиф қилинганлиги
тўғрисида хабар бериш ва уни кўриб чиқиш” Тартиби тасдиқланиб, унга кўра тегишли
вазифалар белгилаб олинган.
Шунингдек,
судялар ва суд ходимларига пора бериш таклифи билан мурожаат этганлик ёки уларни
порахўрликка ундаш ҳолатлари тўғрисида хабар бериш тартиби ва механизми ҳақида батафсил
тушунтиришлар берилиб, уларнинг бу борадаги масъулияти оширилди.
Хулоса шундаки,
коррупсияни келтириб чиқарувчи омиллар ана шу ҳодиса яшаб турган жамият яратган
тизимнинг носоғлом яшашида намоён бўлади. Шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки,
коррупсия барча мамлакатларда мавжуд бўлган салбий иллат ҳисобланади. Коррупцияни
олдини олиш ва унга барҳам беришда жамиятнинг барча қатлами доимий равишда масъул
ҳисобланади.
Бундан
ташқари йиғилишда судья ва суд аппарати ходимларини суд номига доғ тушурувчи ҳолатлардан
тийилишлари, иш вақтида ҳамма ишдан ташқари вақтларда бошқа ташкилотлар билан муносабатларни
касб етикаси ва одоб кодекслари (қоидалари) доирасида амалга оширишлари такинланди.